RU

Последние новости

18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  0 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК (матнли трансляция)  2 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  7 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  13 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  7 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0

“Ёшлик”нинг ёш футболчилари ғолиб Новости

“Ёшлик”нинг ёш футболчилари ғолиб

Теги :  Ёшлик
Мамлакатимизда футбол, хусусан болалар футболини ривожлантириш йўлида ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Жойларда ўтказилаётган мусобақалар ёш “чарм тўп” усталарининг маҳоратини оширишга хизмат қилаётир.

Бу  Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси  тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан 2019 йил-“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”га бағишлаб 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида  уюштирилган  очиқ биринчилик мобайнида ҳам исботини топди.

Мазкур мусобақада Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманлари жамоалари иштирок этди. Хусусан, ярим финалнинг дастлабки учрашувида вилоят марказининг  “Ёшлик”(мураббийи Шоҳруҳ Ёқубов) ва “Динамо”(мураббийи Илёс Хайров) жамоалари ўзаро куч синашди. Бу ўйинда “Ёшлик” жамоаси   2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи ярим финал баҳсида Урганч туманининг иккита жамоаси рўпара келди. Ушбу қарама-қаршиликда “Ғойбу” жамоаси(мураббийи Одамбой Қурбонниёзов) “Лочин”(мураббийи Шихназар Оллаберганов)ни мағлубиятга учратди, 2:1.

Ҳал қилувчи учрашувда “Ёшлик”нинг ёш футболчилари “Ғойбу”лик тенгдошларини кичик, 2:0 ҳисобида енгиб, мусобақа ғолибига айланишди. Натижада, “Ғойбу” жамоаси иккинчи ўрин билан кифояланди. Ярим финалда мағлубиятга учраган жамоаларга учинчи ўрин насиб этди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда энг яхши футболчилар – Расул Солижонов(дарвозабон, “Ёшлик”), Ҳусан Эгамбердиев(ҳимоячи, “Ғойбу”), Қутлумурод Қутлумуродов(ҳужумчи, “Лочин”)лар ташкилотчилар томонидан тақдирланишди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика