RU

Последние новости

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  1 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Ёшлар лигаси. "Машъал" - "Металлург". Мураббийлар фикри Новости

Ёшлар лигаси. "Машъал" - "Металлург". Мураббийлар фикри

Ҳозиргина якунланган "Машъал" - "Металлург" (4:0) учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Дастлаб бекободликлар мураббийи Одил Исабоев ўйин ҳақида айтиб ўтди. "Машъал" жамоасидан эса бош мураббий Бахтиёр Саттаров ўйинда иштирок эта олмагани боис катта мураббий Мақсуд Ирисбоев ўйин ҳақида гапириб ўтди.

"Машъал" ёшларини ғалаба билан табриклайман. Бугун майдон ҳолати яхши бўлмади. Мен буни баҳона сифатида кўрсатмоқчи эмасман. Рақибимиз бизга нисбатан бир неча баробар яхшироқ ўйнади. Ўз майдонида тадбир билан бошлади ва улар мухлисларини хурсанд этди. Асосий мақсадимиз бош жамоамизга юқори савияли футболчиларни етказиб беришдир. Маҳаллий ёшларга кўпроқ эътибор қаратган ҳолда уларни тарбиялаб беришга ҳаракат қиламаиз. Худо хохласа яқин йилларда жамоамиз учун ушбу таркибдан кучли футболчилар етишиб чиқади" , - дейди Одил Исабоев.

"Бугун кўплаб ёшларни майдонга туширдик. Улар ўзларини ижобий жиҳатларини кўрсатмоқда. Жуда кўп йигитлар истедодли ва яқин йилларда асосий таркибдан жой олишига ишонаман. Ўйин ёмон бўлмади ва ҳаммани ҳаракатидан қониқдим. Улар имконияти борича ҳаракат қилишди. Натижа ўйинга мос бўлди. Энг асосий мақсадимиз футбол мактабимиз ёшларини етук футболчилар қилиб тарбиялашдир", - дейди Мақсуд Ирисбоев.

"Машъал" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика