RU

Последние новости

16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  1 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  11 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5

Ёшлар лигаси. "Динамо" - "Машъал" 2:2 Новости

Ёшлар лигаси. "Динамо" - "Машъал" 2:2

Бугун Самарқанддаги ОЗТМ стадионида ёшлар лигаси доирасидаги 11-турнинг "Динамо" - "Машъал" ўйини бўлиб ўтди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида "Машъал" ёшлари тезкор ҳужумлар ташкил этди. Ўйин бошидан ўтказилган босим 6 дақиқада Сирожиддин Аллаевни бош билан берган зарбасидан сўнг ҳисоб очилди. Шундан сўнг ҳам ҳужумлар ташкил этиш тўхтамади. Аслиддин Абдиев 5 метрдан очиқ дарвозага тўпни аниқ йўллай олмади. 30 дақиқада майдон эгалари вакили Аминжон Сапаров қарши ҳужумда тезкорлик билан ҳаракат қилиб ҳисобни тенглаштирди. 40 дақиқада Тошпўлатовни қулай пасини Марадона Сафаров дарвозага буруб қўйди ва жамоани ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда майдон эгалари ҳужумлар билан бошлади. 70 дақиқа мезбонларнинг жаримадан берган зарбасини Илёсов қийинчилик билан ушлаб қолишни уддалади. 80 дақиқада ҳимоячи Сирожиддин Аллаев ва дарвозабон ўртасидаги тушунмовчиликдан Амин Сапаров яна бир боқ унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва ўйин якунланди.

Ёшлар лигаси, 11-тур.
Самарқанд. 29.05.2015

"Динамо" - "Машъал" 2:2

Голлар:
Амин Сапаров 30, 80  - С.Аллаев 6, М.Сафаров 40

"Машъал": Санжар Қувватов (Жавоҳир Илёсов 46), Иқбол Бобохонов (Юнус Очилдиeв 55), Сирожиддин Ҳамроев, Сирожиддин Раҳматуллаев, Шоҳруҳ Достонов (Нодир Давлатов 62), Аслиддин Абдиев (Ҳумоюн Муртозаев 46), Дурбек Камолов (Жасур Абдураимов 80), Ихтиёр Тошпўлатов (Уйғун Бобоназаров 60), Сардор Абдураимов, Сирожиддин Аллаев, Марадона Сафаров (Нажмиддин Қувончиев 90).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика