RU

Последние новости

15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  11 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  36 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  2 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0

Ёш футболчилар майдонда ёхуд устоз руҳини шод этиб Новости

Ёш футболчилар майдонда ёхуд устоз руҳини шод этиб

"Хоразм"да хотира турнири.

Хоразм вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси  тасарруфидаги  Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби   томонидан “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, спортимиз  фидойиси ва жонкуяри  Шуҳрат Ваисовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида футбол бўйича вилоят турнири ташкил этилди.  Хотира турнирида 12 та жамоа  ғолиблик учун майдонга чиқди. 

 Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ўтказилган мусобақанинг финалида Урганч шаҳрининг “Бинокор” ва Урганч туманининг “Лочин” жамоалари ўзаро баҳс юритди. Бу ўйинда туманнинг ёш футболчилари 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, учинчи марта ўтказилаётган турнир ғолиби бўлди. “Бинокор”чилар иккинчи ўрин билан кифояланишди. Фахрли учинчи ўрин учун кечган учрашувда вилоят марказининг икки жамоаси “Жуниор” ва “Жайҳун” жамоалари рўпара келди. Бу ўйинда “Жуниор” жамоаси  2:1 ҳисобида ғалаба қозонди

 "Мазкур турнирни ўтказишда нафақат вилоятимиз, умуман, республикамиз спортида муносиб из қолдирган Шуҳрат ака Ваисовнинг фарзандлари ва яқинлари бош-қош бўлишди. Бундан жуда хурсандмиз, албатта. Зеро, ташкил этилаётган бундай мусобақалар ёшларимиз қалбида инсонларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром ҳиссини уйғотишда,  миллий қадриятларимизни авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади. Бунинг баробарида, ёш “чарм тўп” ўйини усталарининг маҳоратини оширишга хизмат қилади", - дейди мусобақа бош ҳаками  Анвар Алимов. 

 Бинобарин, турнирнинг ёпилиш маросимида марҳум Шуҳрат Ваисовнинг оила аъзолари, дўстлари  ва шогирдлари жам бўлишди. Унда сўзга чиққан воҳа спортининг фахрийси Дурди Ражапов, спорт устаси Александир Ларцев, спорт усталигига номзод Владимир Воробьев ва бошқалар Ш.Ваисовнинг ҳаёт даврида босиб ўтган сермазмун ва самарали меҳнат йўли, эришган муваффақиятлари ҳақида гапириб, эндиликда, бу инсон бошлаган хайрли ишлар, эзгу   анъаналар шогирдлари томонидан давом эттирилаётганини фахр билан қайд этишди. 

  Ўз навбатида  ғолиб ва совриндор жамоалар, мураббийлар ҳамда турнирнинг энг яхши футболчилари  Шуҳрат Ваисовнинг оила аъзолари томонидан тегишли даражадаги диплом, медаль ва совғалар билан  тақдирланишди. 

 


Икром Худойберганов, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика