RU

Последние новости

01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  0 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  6 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  12

"Йигитларга мотивация бериш шарт эмасди, чунки титул ўртага тикилганди" — Нодир Элибоев Новости

"Йигитларга мотивация бериш шарт эмасди, чунки титул ўртага тикилганди" — Нодир Элибоев

Муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритган БМБ футзал клуби бош мураббийи Нодир Элибоев "Металлург" билан учрашувдан сўнг (14:0) фикрларини билдирди.

"Мураббийлар штабига ва бизни қўллаб-қувватлаган барча-барчага раҳмат! Биз ҳамжиҳатликда кучлимиз.

Рақобат яхши бўлди. Мавсум қисқа бўлгани учун ҳаммаси 1-турда ҳал бўлди. Асосий рақибларимиз илк турда бизга тўқнаш келиб қолди. Ўша куни бизга кўпроқ омад кулиб боқди. Қолган ўйинларда ҳам ўзимизга керакли натижага эришдик.

Ёш футзалчилар ҳар бир жамоага керак деб биламан. Негаки ёшлар ўсиб чиқса, бу клубга фойда келтиради. Шунда авлодлар алмашинуви ҳам осон кечади. БМБ бу йил бу нарсага жуда катта урғу бермоқда. Ўйлайманки, бу терма жамоага ҳам асқатади.

Бугун йигитларга ортиқча гап ва мотивация бериш шарт эмасди, чунки титул ўртага тикилганди. Чемпионлик таасуротларини осон қабул қилганимга сабаб чемпионат қисқа давом этганида бўлса керак. Йигитларга ва раҳбариятга раҳмат. Тўхташимиз керак эмас, бугунги кун – тарих. Энди Кубокка тайёрланишимиз лозим. 

Биз бу йилни мағлубиятсиз тугатмоқчимиз. Охирги ўйин биз учун муҳим. Мухлисларни чорлаб қоламиз ва шунга яраша мазмунли ўйин кўрсатамиз", – деди Нодир Элибоев. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика