Яхшибоев ўйнаётган "Шахтёр"га янги бош мураббий тайинланди
06 сен 2020 09:49
Новости
Яхшибоев ўйнаётган "Шахтёр"га янги бош мураббий тайинланди
Беларуснинг "Шахтёр" клубида янги бош мураббий иш бошлади.
Жамоа собиқ мураббийи Юрий Вернидуб оилавий сабабларга кўра истеъфога чиққанди.
Кеча украиналик Роман Григорчук "Шахтёр" бош мураббийи этиб тайинланди. Унинг сўнгги иш жойи Қозоғистоннинг "Астана" клуби бўлганди. 2018-2020 йилларда Григорчук "Астана" билан икки марта мамлакат чемпиони бўлди, Суперкубокни қўлга киритди ва икки марта Европа лигаси гуруҳ босқичига чиқди.
Маълумот учун, "Шахтёр" сафида ўзбекистонлик Жасурбек Яхшибоев тўп тепмоқда.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии