RU

Последние новости

13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  4 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  2 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  6 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  20 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  8 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  5 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6

"Яқинроқ бўлинг" шиори остида ўтган хайрия мусобақаси ҳақида Новости

"Яқинроқ бўлинг" шиори остида ўтган хайрия мусобақаси ҳақида

Ўтган шанба куни Тошкентда хайрия мусобақаси бўлиб ўтди.

29 сентябрь куни Тошкентда "Стань Ближе" ("Яқинроқ бўлинг") ва "Время Чудес" ("Мўъжизалар даври") ташаббускор гуруҳлари "MUSTANG" АЁҚШ ҳамда Ўзбекистон "Ёшлар Иттифоқи" ҳамкорлигида Тошкент ва Тошкент вилояти меҳрибонлик уйлари ҳамда мактаб-интернат тарбияланувчилари ўртасида хайрия футбол мусобақаси ўтказилди. Ушбу тадбирнинг бош мақсади Республика ёшлари ўртасида спортни оммалаштириш ва ҳар бир инсон болаларга меҳр улаша олишини исботлаш. "Стань ближе" ("Яқинроқ бўлинг") шиори остида ўтган хайрия мусобақасида Тошкент ҳамда Тошкент вилоятида жойлашган меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернатлари тарбияланувчиларидан иборат 10та жамоа қатнашди.



Эътиборлиси ушбу хайрия тадбирига меҳмон сифатида "Локомотив" клуби деярли тўлиқ таркиб билан ташриф буюрди. Улар орасида бош мураббий Андрей Фёдоров, мураббий Тимур Кападзе, футболчилар Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Олег Зотеев, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Марат Бикмаев, Садриддин Абдуллаев, Игорь Йелич, Сардор Рашидов, Сардор Мирзаев бор эди. Бундан ташқари АГМК аъзолари Лутфулла Тўраев ҳамда Камолиддин Мурзоев ҳам тадбирга ташриф буюриб болажонларга қувонч улашишди. 



 


"Бундай тадбирни ўтказган ташкилотчиларга раҳмат айтмоқчиман. Чунки меҳрибонлик уйи ва мактаб-интернат болалари ўртасидаги мана шундай хайрия мусобақалари уларни доим хурсанд қилади. Болакайлар ўзларини ёлғиз ҳис қилишмайди. Байрамона тарзда ўтказилган мусобақани кўрган ҳар бир инсон албатта қувонади. Хабарингиз бор, май ойида Ўзбекистон терма жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида Жаҳон чемпиони бўлиб қайтди. Улар билан барчамиз фахрланамиз. Бугунгидек хайрия мусобақалари орқали мана шу терма жамоамизга янгидан-янги футболчилар етишиб чиқиши мумкин. Бизнинг ёшлигимизда ҳозиргидек шароитлар йўқ эди. Биз асосан асфальт ёки тупроқда тўп тепардик. Бугунги кун ёшларида эса қаранг қандай шароитлар муҳайё қилинган. Уларни кўриб одамнинг ҳаваси келади. Юртимизда оммавий спортни ривожлантириш бўйича қарорлар чиқмоқда. Мана шундай хайрия турнирлари орқали ўғил-қизларимиз ўртасида футболни оммалаштиришга хизмат қилади. "Локомотив" футбол клуби болалар ўртасидаги ҳар қандай мусобақани қўллаб-қувватлайди ва бажонидил унда иштирок этади", - дейди Тимур Кападзе.



Жамоалар 3та майдонда ўзаро ўйинлар ўтказишди. Айтиш мумкинки ҳеч бир жамоа рақибга ютқазишни истамади ва майдонда ҳақиқий жанг кечди. Ҳар бир голдан сўнг болаларнинг бақиришлари албатта юракларни жунбушга келтириб юборди. Бироқ ўйин тугаши билан майдондаги рақиблар дарҳол дўстга айланишарди.

Тушлик пайтида дастурхонга байрам оши тортилди. Ҳомийлар томонидан тақдим этилган егуликлар, ичимликлар ҳам мусобақа иштирокчиларига тақдим этиб борилди. "Локомотив" ва АГМК клуби футболчилари болалар билан суратга тушишди, дастхат улашишди. Кичкина болакайлар ўз кумирларини кўриб қанчалик хурсанд бўлишганини сўз билан таърифлаб бериш қийин. Болажонларни бахтли қилиш учун кўп нарса керак эмаслиги айнан шу куни ўз исботини топди.

Танаффус вақтида таниқли фокусчи Дмитрий Поляков болаларга ўз чиқишларини намойиш қилди. Мусобақа сўнггида ҳомийлар томонидан ҳар бир иштирокчи жамоа аъзоларига медаллар ва эсдалик совғалари топширилди. Бир сўз билан айтганда биринчи бор ўтказилган хайрия мусобақа ажойиб тарзда ўз якунига етди.

"Тадбир жуда кўтарингки кайфиятда ўтди. Айниқса тақдирлаш маросими вақтида болаларнинг хурсандчилигини кўриб ёшлик даврлар эсимга тушди. Ташкилотчилар жуда ҳам кўп меҳнат қилишгани кўриниб турибди. Биронта бола беэътибор қолган йўқ. Мана шундай тадбирлар кўп бўлишини истардим. Ташкилотчиларга таклифлари учун катта рамат айтаман. Улар билан келгусида ҳам шундай хайрия мусобақалари ўтказиш бўйича келишиб ҳам олдик", - дейди АГМК футболчиси Камолиддин Мурзоев.




"Бу мусобақани ўтказиш фикри ўз-ўзидан пайдо бўлгани йўқ. Ёз фасли бошларида бизга мана шу ғоя келганди. Болажонларга қувонч улашиш, уларга кўпроқ вақт ажратиш мақсадида "Мўъжизалар даври" ҳаракати бошлиғи Лазиз ака билан маслаҳатлашиб бир қарорга келгандик. Бугунги хайрия тадбирининг бош ҳомийси "Мустанг" АЁҚШ раҳбари Комил Исломов футболни севадиган кам сонли тадбиркорлардан бири ҳисобланади. У кишига барчанинг номидан миннатдорчилик билдириб қоламан. Бундан ташқари "Колесо" бренди асосчиси Алишер Мирхожаевга ҳам раҳмат айтаман.

Тадбир ташкилотчиларидан бири бўлган собиқ футболчи Павел Соломинга ҳам миннатдорчилик билдираман. Айнан унинг сайъ-ҳаракатлари билан таниқли футболчилар бугун келиб болакайларга мастер-класс ўтишди.

Бир нарсани таъкидлаб ўтаман. Ушбу ғояни кимга айтган бўлсак ҳам, деярли барча 15 дақиқа ичидаёқ мусобақада иштирок этишга тайёрликларини маълум қилишди. Бу нимадан далолат беради? Биз болажон халқимиз ва улар учун боримиз беришга тайёрмиз.

"Стань ближе" ("Яқинроқ бўлинг") шиор остида меҳрга муҳтож бўлган болаларни хурсанд қилиш ва спорт билан шуғулланишларини таъминлаб беришга ҳаракат қилдик. Бугунги тадбиримизга ўз хиссасини қўшган барча-барчага катта раҳмат айтаман", - дейди тадбир бош ташкилотчиси Жавлонбек Сафаров.  



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика