RU

Последние новости

11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  1 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  8 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  1 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  15 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0

Япония U-23 терма жамоаси бош мураббийи: "Шогирдларимни Ўзбекистон билан ўйинга жиддий тайёрлаяпман" Новости

Япония U-23 терма жамоаси бош мураббийи: "Шогирдларимни Ўзбекистон билан ўйинга жиддий тайёрлаяпман"

Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида эртага чорак финал баҳслари ўтказилади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бу босқичда Японияга қарши майдонга тушади.

Эртанги беллашувдан олдин японлар устози Хажиме Мориясу қуйидаги фикрларни билдирди: 

- "Япония аввалги Осиё чемпионатида ғолиб чиққан, лекин бу ҳеч қандай босим ўтказмайди. Биз хотиржаммиз. Омадимиз келса яна чемпион бўламиз, йўқса ўз йўлимизда давом этамиз". 

- "Албатта, бу ерга ғолиблик учун келганмиз, лекин бундан ҳам муҳими футболчиларимизнинг малака оширишидир. Улар энг яхши хусусиятларини майдонда кўрсатса, мен шундан кўпроқ хурсанд бўламан". 

- "Халқаро мусобақаларда чорак финалга чиққан жамоалар орасида кучсизи бўлмайди. Ўзбекистон ҳам ўзига яраша кучли рақиб. Уларда тажрибали ва савияси баланд футболчилар кўп. Мен шогирдларимни бу ўйинга жиддий тайёрлашим керак". 

Маълумки, Таиландда ўтказилган M-150 Кубоги финалида Япония ва Ўзбекистон ўзаро тўқнаш келганди. Ўшанда Ўзбекистон терма жамоаси финалда Японияни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этган. Японлар устози ўша ўйинни ҳам ёдга олди:

- "Мен терма жамоани қабул қилиб олганимдан сўнг M-150 Кубоги менинг илк мусобақам бўлганди. Осиё чемпионати эса иккинчиси. Лекин бу икки мусобақани бир-бири билан солиштириш керак эмас. Ўша турнирдаги жамоамиз таркиби ҳозир ўзгарган. Ҳозирги таркибдан фақат саккиз футболчи Таиландда ҳам ўйнаганди".

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика