RU

Последние новости

10:35МЮнинг қимматбаҳо футболчиси Туркияга ижарага кетиши мумкин  0 10:07Балотеллининг янги жамоаси маълум  0 09:36Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги баҳс учун тахминий таркиби  23 09:07Goal нашри "Олтин тўп"га асосий номзодлар рейтингини тузиб чиқди  6 08:39Каземиронинг МЮдаги келажаги маълум  10 08:08Расман. "Рома" яна бир трансферни эълон қилди  7 07:40Бугун Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2026 саралашининг 3-босқичидаги илк учрашувини ўтказади  16 00:45Юртимизга куз кириб келди, қалбимизда эса ҳамон ёз ҳукмрон  7 00:31Эра ўз якунига етди... 2003 йилдан бери илк бор Роналду ва Месси "Олтин тўп" учун номзодлар рўйхатига киритилмади  20 00:11"Олтин тўп" учун 30 нафар номзод номи эълон қилинди. Улар орасида Роналду ва Месси йўқ  11 23:50Унаи Симон, Лунин, Эми Мартинес ва бошқалар — France Football йилнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодларни эълон қилди  2 23:29France Football йил клуби номинацияси учун номзод жамоаларни эълон қилди  4 23:06Хаби Алонсо, де ла Фуэнте, Анчелотти — France Football талқини бўйича йил мураббийи ким бўлади?  7 22:48"Қўқон-1912" қачон ўз стадионига қайтади? Жамоа бош мураббийи жавоб берди  2 22:32Ямаль, Гюлер, Гарначо — France Football йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  5

Ярим финал муборак! Новости

Ярим финал муборак!

Хитойда давом этаётган U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Япония U-23 - Ўзбекистон U-23 учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувнинг 32-дақиқасида Рустамжон Ашурматовнинг пасидан сўнг Жавоҳир Сидиқов жарима майдони ташқарисидан чап оёғида жуда чиройли гол урди - 0:1. Орадан 3 дақиқа ўтгач Достонбек Ҳамдамов рақиб ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланиб гол урди - 0:2.

Баҳснинг 39-дақиқасида Азизжон Ғаниевнинг ажойиб пасидан сўнг Яхшибоев тўпни эгаллаб олди ва уч марта рақиб ҳимоячисини алдаб дарвозанинг узоқ юқори бурчагини аниқ нишонга олди - 0:3.

Иккинчи бўлим бошида Ғаниевнинг ажойиб пасидан сўнг Яхшибоев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб гол урди.


Ярим финалдаги рақибимиз 20 январь куни бўлиб ўтадиган Жанубий Корея - Малайзия учрашувидан сўнг маълум бўлади.


Япония - Ўзбекистон 0:4 (0:3)
Голлар: 
Жавоҳир Сидиқов 31, - 0:1. Достонбек Ҳамдамов 34, - 0:2. Жасурбек Яхшибоев 39, - 0:3. Жасурбек Яхшибоев 47, - 0:4.
Япония - 1.Рйосуке Кожима, 2.Со Фужитани, 7.Теруки Хара, 9.Кйосуке Тагава, 11.Кейта Эндо, 13.Юто Ивасаки (18.Даизен Маеда, 46), 14.Такаги Акито (10.Кожи Мийоши, 46) , 16.Шион Иноуе (21.Хироки Ито, 68), 17.Юта Камия, 20.Таийо Кога, 22.Юго Татсута.
Ўзбекистон - 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 5.Аббосжон Отахонов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков (14.Абдужамол Исроилов, 86), 8.Жасурбек Яхшибоев, 9.Забиҳилло Ўринбоев (16.Дониёр Нарзуллаев, 82), 10.Жавоҳир Сидиқов (22.Бобур Абдихолиқов, 75), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Достонбек Турсунов



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+3. ЎЙИН ТУГАДИ! АЖОЙИБ ЎЙИН АЖОЙИБ ҒАЛАБА! ЯРИМ ФИНАЛДАМИЗ! 

90. Уч дақиқа қўшиб берилди

89. Бобур Абдихолиқов ҳужумга ўтди ва тўпни олдириб қўйди

86. Ўзгариш. Одилжон Ҳамробеков ўрнига Абдужамол Исроилов тушди

82. Ўзгариш. Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди

79. Яхшибоев ўз қанотида рақиб ҳимоячиларини қийнашда давом этмоқда. Фақат қоида бузиб уни тўхтатиб қолишмоқда

76. Ўзгариш.  Жавоҳир Сидиқов ўрнига Бобур Абдихолиқов тушди

66. Вакилларимиз мана шу ҳисобни сақлаб қолишга уринишмоқда. Бунга тўла ҳақлилар улар

59. Японлар ҳисобни қисқартиришга уринишмоқда. Ҳимоячиларимиз яхши ўйнашмоқда

55. Ўйин суръати жуда паст.

49. ЗАРБА! Мийошининг зарбаси ноаниқ чиқди!

47. Ғаниевнинг ажойиб пасидан сўнг Яхшибоев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб гол урди.

47. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЯХШИБОООООООООООООООООООООЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 0:4

46. Иккинчи тайм бошланди


Биринчи таймдаги барча голларни телеграмдаги каналимиз орқали томоша қилинг ва кўчириб олинг. КАНАЛГА ЎТИШ


45. ЗАРБА! Ғаниевнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

39. Азизжон Ғаниевнинг ажойиб пасидан сўнг Яхшибоев тўпни эгаллаб олди ва уч марта рақиб ҳимоячисини алдаб дарвозанинг узоқ юқори бурчагини аниқ нишонга олди - 0:3.

39. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЖАСУРБЕК ЯХШИБОООООООООООООООООООООЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 0:3

34. Рақиб ҳимоясидаги хатодан Ҳамдамов унумли фойдалана олди. У тўпни рақибдан олиб қўйиб дарвозани ишғол қилди.

34. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ДОСТОНБЕК ҲАМДАМООООООООООООООООВ! 0:2. 

31. Рустамжон Ашурматовнинг пасидан сўнг Жавоҳир Сидиқов жарима майдони ташқарисидан чап оёғида жуда чиройли гол урди - 0:1.

31.ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Жавоҳир Сидиқоооооооооооооооооооооооов! 0:1.

28. Хавфли вазият! Достонбек Ҳамдамов чап қанотдан олдинга ўтиб зарба берди, ноаниқ!

25. Японлар ҳозирча асосан ҳимояланишмоқда

22. Хавфли вазият! Забиҳилло Ўринбоевнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди!

18. ЗАРБА! Ҳамдаомвнинг пасидан сўнг Ҳамробеков зарба берди, ноаниқ чиқди!

8. ЗАРБА! Комиловнинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

6. Дастлабки дақиқаларда Ўзбекистон терма жамоаси тўпни ўзида сақлаб турибди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Ўйин 1 дақиқалик сукут билан бошланмоқда. 

- Ўзбекистон давлат мадҳияси!!!

- Дастлаб Япония давлат мадҳияси

- Иккала жамоа футболчилари майдонга тушиб келишди.

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.

Рейтинг: +317   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика