RU

Последние новости

22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  4 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  47 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  5 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  21 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  2 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  10

Янгиерда вилоят очиқ биринчилиги старт олди Новости

Янгиерда вилоят очиқ биринчилиги старт олди

Теги :  Янгиер
Кейинги вақтда болалар ва ўсмирлар ўртасида турли нуфуздаги мусобақалар ўтказиш анъана тусига айланиб боормоқда.

Бу албатта, қувонарли ҳолат. Бўлажак чемпионалар тобланадиган ана шундай мусобақалардан бири, шу кунларда Янгиер шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Кубоги учун очиқ биринчиликда жами 8 та жамоа - “Металлург-2005” ва “Янгийўл-2006” (Тошкент вилояти), “Янгиер-2005”, “Янгиер-2006”, “Янгиер-БЎСМ” ва “Гулистон-2005” (Сирдарё вилояти), шунингдек “Жиззах-2005” (Жиззах) икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда. Уч кун давом этган гуруҳ ўйинларидан кейин турнир жадвалида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар финал босқичига чиқиш учун курашни давом эттиришди:

15 декабрь
“A” гуруҳи

“Металлург-2005” - “Янгиер-2005” - 2:0, “Янгийўл-2006” - “Янгиер-БЎСМ” - 5:3.
“B” гуруҳи
“Янгиер-2006” - “Гулистон-2005” - 2:1, “Янгийўл-2005” - “Жиззах-2005” - 3:3.
16 декабрь
“A” гуруҳи

“Металлург-2005” - “Янгиер-БЎСМ” - 3:1, “Янгиер-2005” - “Янгийўл-2006” - 2:1.
“B” гуруҳи
“Янгийўл-2005” - “Гулистон-2005” - 3:0, “Янгиер-2006” - “Жиззах-2005” - 3:1.
17 декабрь
“A” гуруҳи

“Янгиер-2005” - “Янгиер-БЎСМ” - 3:1, “Металлург-2005” - “Янгийўл-2006” - 3:3.
“B” гуруҳи
“Янгиер-2006” - “Янгийўл-2005” - 1:0, “Жиззах-2005” - “Гулистон-2005” - 0:0.

“А” гуруҳи. Якуний жадвал

1. “Металлург-2005” 7 очко
2. ”Янгиер-2005” 6 очко
3. “Янгийўл-2006” 4 очко
4. “Янгиер-БЎСМ” 0 очко

“В” гуруҳи. Якуний жадвал
1. ”Янгиер-2006” 6 очко
2. “Жиззах-2005” 5 очко
3. “Янгийўл-2005” 4 очко
4. “Гулистон-2005” 1 очко

Гуруҳ ўйинлари якунига етгач, кеча ярим финал баҳслари ўтказилди ва финал йўлланмаси соҳиблари аниқланди:

1. “Янгиер-2006” - “Янгиер-2005” - 2:1
2. “Жиззах-2005” - “Металлург-2005” - 1:2
Финал. Янгиер шаҳри, 19.12.2020
“Янгиер-2006” - “Металлург-2005”

Эслатиб ўтиш жоиз, мазкур мусобақа Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси шаъфелиги ва ўз даврининг таниқли футболчилари Жаҳонгир Жиямуродов ҳамда Дилмурод Каримов каби спорт фидойиларининг ташаббускорлиги остида ўтмоқда.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика