"Янгиер" Биринчи Лигада ўйнамайди
12 мар 2024 14:00
Новости
"Янгиер" Биринчи Лигада ўйнамайди
2023 йилнинг 9 май куни ФИФА Ассоциацияга мактуб йўллаб, Янгиер қурувчи ўзининг собиқ футболчиси Секуба Диатта билан ўртадаги низоли вазиятни 45 кун муддат ичида ҳал қилиши лозимлигини билдирганди.
Бироқ ҳолат белгиланган муддатда бартараф этилмагач, Янгиер қурувчига нисбатан ички ва халқаро трансферларни амалга ошириш тақиқи белгиланганди.
Мазкур иш ЎФА тегишли қўмитаси томонидан ўтган йилнинг 18-декабрь куни қайта кўрилди. Қўшимча равишда қатор маҳаллий мураббий ва футболчилар клуб устидан шикоят қилди. Шунингдек, жорий йилнинг 10 январига қадар Янгиер қурувчи Ассоциация томонидан белгиланган талабни бажариш учун алоқага ҳам чиқмади.
Жамоа тўлиқ тарқалиб кетган. Қарздорликлар эса ўз ҳолича қолган. ПРО-Лига йўлланмасидан маҳрум қилиш санкцияси қўлланилганига қарамай, ҳолат ижобий томонга ўзгармади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ПФЛ Янгиер қурувчи жамоасини қатнашчилар сафидан чиқаришга қарор қилди.
Похожие новости
13:29
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар) 3
17:48
Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ! 6
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии