RU

Последние новости

13:54"Андижон" россиялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  0 13:35"Андижон" йиғинидан дараклар: Шаҳром Самиев жамоа ихтиёрига қайтди  1 13:10"Навбаҳор" бугун Тошкентда йиғинга киришади  0 12:48"Винисиусни 10 сонияда нокаутга учратган бўлардим"  5 12:20"Реал" Абдуқодир Ҳусанов учун курашга қўшилди  45 11:53Осиё чемпионига айланиб, жаҳон чемпионатида қатнашган ҳамда Ван Дейк ўйинлари мухлиси бўлган Диёр Ортиқбоев 22 ёшга тўлди  0 11:36ОКМК БААдаги йиғин доирасида ЦСКА билан ўйнайди  1 11:19Сон, Киммих ва Сане "Барселона"да пайдо бўлиши мумкин  8 10:58Осимхеннинг келажаги бўйича "Галатасарой"нинг позицияси қандай?  0 10:34Раньери "Рома" мураббийи сифатида А Серия тарихида биринчи бўлиб дербидаги 5та ўйиндан 5тасида ғалаба қозонди  4 10:10Флик "Барселона"дан янги ҳужумчи харид қилишни талаб қилмоқда  5 09:48"Ливерпуль" Трентнинг ўрнига "Барселона" футболчисини олиб келмоқчи?!  6 09:19Гвардиола нега Грилишни эмас, Савиони майдонга тушираётганини тушунтирди  1 08:47Аморим МЮ ҳақида: "Бизга силкиниш керак"  2 08:22"Ювентус" ПСЖ ҳужумчиси билан шартнома имзоламоқчи  0

Яна бир неча соатдан сўнг 1/2 финал! Новости

Яна бир неча соатдан сўнг 1/2 финал!

Аслида ПФЛ клублар билан келишиб, аввалги мавсумда тўртликка кирган жамоаларга навбатдаги кубок баҳсларида ярим финалга йўлланма бериб қўяверса бўлади.

Бир марта "Шўртан"нинг финалга етиб келганини инобатга олмаса сўнгги йиллардаги ярим финал жуфтликлари йиллар давомида ўзгармай келяпти. Қолаверса, ўртамиёна жамоаларнинг биринчи лига вакилларига атайин ютқазиб беришлари урф бўлди. Аслида Ўзбекистон Кубоги ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун энг осон йўл.

Одатдагидек 2015 йилги мавсумда ҳам "Насаф", "Локомотив", "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ярим финалга йўл олдилар. Қуръа ҳам мазкур жамоаларнинг аввалги йилда қайд этган натижаларидан келиб чиқиб ташланади. Яъни, улар ярим финалга қадар учрашмайдилар. Агар Англияга ўхшаб аввалги йилги натижага қаралмаганида бу жамоалар 1/16, 1/8 ёки 1/4 финалларидаёқ бир "сетка"га тушишлари мумкин бўларди.

Қисқаси, бугун Қарши ва Тошкентда ярим финалларнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади.



Қаршида "Насаф" кубокнинг амалдаги соҳиби "Локомотив"ни қабул қилади. Абрамов ва Бердиев томонидан ташкил этиладиган ўйинлар бир-бирига ўхшаб кетади. Иккисининг жамоаси ҳам пас ўйнашни яхши кўради. Буни қарангки, бугун иккисининг ҳам муаммоси бир, марказий ҳимоячилар. Ҳозирги "Локомотив"да Жасур Ҳасанов, Икром Алибоев ва Дилшод Раҳматуллаев бошқаларга нисбатан бир калла устун ҳаракат қиляпти. "Насаф"ни эса Геворкян хавотирга соляпти. Лекин унинг ўрнига худди шундай ҳажмдаги ишни Шоҳруҳ Гадоев бажаряпти. Қанотдаги Шуҳрат Муҳаммадиевнинг ҳам ўйини чакки эмас.

Қаршидаги ўйин финал тақдирини ҳал қилмайди. "Насаф" қарши ҳужумда ўйнаб, биринчи бўлиб гол уришнинг уддасидан чиқса "Локомотив"ни мағлуб этиш осон бўлади. "Нефтчи" ва "Металлург"га қарши ўйинлар шуни кўрсатди-ки, гол ўтказиб юборадиган "Локомотив" бор эътиборини ҳужумга қаратади.

Худди шундай биринчи гол "Локомотив" фойдасига хизмат қилиши тайин. Гол уриб олган жамоа иккинчи ўйин олдидан устунликка эга бўлади ва бор эътиборини ҳимояга қаратади.

«Насаф» (Қарши) – «Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Х. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), З. Қодиров (Навоий)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50%



Икки жамоа ҳам Тошкентники, уйда ўйнайдими, сафардами фарқи йўқ. Бари бир бугунга келиб Тошкент стадионлари ҳувиллаб улгурди. Бунга пойтахт жамоаларининг ўзлари айбдорлар. Тошкентда кўнгил очар жойлар кўпайиб кетди, тўғри, бу эса рақобат дегани. Қани, рақобатни енгиб чиқиб, кўчада кўнгил очишни ният қилиб юрган кишиларни стадионга чорланг! Бунинг учун ишлаш керак, маркетингни ривожлантириш лозим. Тошкент стадионларида биронта киши ўзини яхши ҳис қилмайди. "Бунёдкор"га энди киши ўрганганида стадион яна номаълум муддатга ёпилиб қоляпти. Хуллас, муаммо етарлича...

Бевосита ўйинга келадиган бўлсак, Григорянни устидан кулганлар бўлди, у аввал аёллар жамоасидаги ишлагани сабабли. Лекин унинг келиши "Пахтакор" ўйинига ўзгартириш кирита олди. Аввалгидек бир ҳужумчи тактикасини икки ҳужумчига алмаштирди. Жамоаси кўп гол ура бошлади. "Пахтакор" битта таянч ярим ҳимоячиси билан ўйнашни бошлаяпти. Энди Козак кўпроқ олдинга чиқяпти. Баҳодир Пардаев 2014 йилги имониятига эга бўлди.



"Бунёдкор"да эса ҳимояда бироз муаммо мавжуд. Ёшлар жиддий рақибга қарши қийналиши мумкин, етакчиларнинг эса жисмоний ҳолати 90 дақиқага етмаслиги мумкин. Лекин ҳужум чизиғида айнан "Пахтакор"даги каби ёшлар ўйин тизгинини ўз қўлларига ола биляптилар. Жавлон Иброҳимов катта йўқотиш, бугун айнан у жамоага етишмаслиги мумкин. Сато эса тўп билан яхши муомала қилгани билан якка курашларда суст ҳаракат қиляпти. Сўнгги турда жароҳат олган Мерзляков қандай аҳволда қайтиши ҳам номаълум.

Қисқаси бугун онда сонда бўлиб турадиган иккита қизиқарли ўйин бўлади. Иккисини эса "Спорт ТВ" эфирга узатади. Демак, томоша қиламиз!


«Пахтакор» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), М Муҳамедов (Тошкент вил.)
Назоратчи:
А. Абдуллаев (Тошкент).
Имкониятлар: 55:45%



П.С: Олий лигада келишилган ўйинлар яна пайдо бўлган кўринади. Шунинг учун турдан аввал имкониятларни ёзиш бекор қилинди. Сен бу ерда ўйинга муносиб баҳо берсанг-у, у ерда театр ташкил этилган бўлса...
Афсуски исбот йўқ!

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика