Хвича жорий мавсум учинчи бор А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу лига рекорди саналади
30 мар 2023 20:10
Новости
Хвича жорий мавсум учинчи бор А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу лига рекорди саналади
Хвича Кварацхелия А серияда март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Ярим ҳимоячи мухлисларнинг овоз бериш натижаларига кўра “Наполи”даги жамоадоши Ким Мин Чже, “Сассуоло” ярим ҳимоячиси Арманд Лорьянте, “Ювентус” ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо ва “Удинезе” ҳимоячиси Дестини Удожини ортда қолдирди.
Кварацхелия А Сериянинг бир мавсумида уч марта ойнинг энг яхши ўйинчиси совринини қўлга киритган илк футболчи бўлиб, бу борада рекорд ўрнатди, футболчи февраль ва август ойларида ҳам ушбу совринни қўлга киритганди. Март ойидаги соврин унга 2 апрель куни "Наполи"нинг "Милан"га қарши ўйинидан олдин топширилади.
Март ойида Хвича Италия чемпионатида 3 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии