RU

Последние новости

17:24Фабио Каннаваро: "Менга бундай имконият берилганидан хурсандман. Бу мен учун катта шараф"  0 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  0 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  0 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  39 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30

Хуршид Ходжаев: “Жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлдим” Новости

Хуршид Ходжаев: “Жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлдим”

Ўтган йили АГМК шарафини ҳимоя қилган Хуршид Ходжаев қуруқ серияси билан

кўпчиликни эътиборини тортаётганди. Дарвозабон 11та ўйинда атига 2та тўп ўтказиб, биринчи даврада энг яхши кўрсаткич қайд этган посбонга айланганди. Аммо кейинчалик кутилмаганда жарохатга йўлиқиши, Ходжаевни “ўйиндан ташқари холат”га тушириб қўйди. Маълум муддат даволаниб яна сафга қайтган Хуршид Ходжаев айни дамда олмалиқликларнинг хориждаги йиғинида иштирок этмоқда.  

- Хуршид ака, жамоангизнинг Туркиядаги йиғини қай тарзда ўтмоқда?
- 4 январь куни Туркиянинг Анталия шаҳрига етиб келдик. Эртасидан машғулотларга киришдик. Мураббийлар кўпроқ эътиборни ушбу хориж йиғини чоғида жисмоний тайёргарликни кучайтириш ва тактик схемалар устида ишлашга қаратилишини таъкидлаб ўтди. Табиийки машғулотлар куни икки маҳалдан, эрталаб ва тушликдан сўнг режа асосида ўтказилмоқда.

- Ўткан мавсум жарохат сабаб сафдан чиққандингиз. Айни дамда ўзингизни қандай хис қиляпсиз? Қийинчиликлар ортда қолдими?
- Афсуски ўткан йили кутилмаганда жарохатга йўлиқдим. Шундан сўнг шифокорлар маслаҳатига қулоқ солган холда, маълум муддат даволандим. Жарохатлардан тўлиқ фориғ бўлдим. Фақат озгина қўрқувни енгиб ўтсам бўлгани. Машғулотларга қўшилдим ва аввалги спорт формамга кириб бориш учун астойдил ишлаяпман. Умид қиламанки, мавсум стартига қадар ҳаммаси мен учун кўнгилдагидек кечади.  

- Виктор Кумиков билан ўтган йили илк бор ишладингиз. Россиялик мутахассис хақида фикрингиз қандай?
- Албатта Виктор Балютович ҳақида таассуротларим ижобий. Россиялик мураббий ўз ишининг устаси. Жуда кўп мехнат қилади. Эринмасдан кичкина бир деталларгача ўрганиб чиқади. Футболчиларга ҳар бир вазиятни тўлиқ тушунтиришга харакат қилади. Ўйлайманки жамоамиз Кумиков бошчилигида бу йил юқори ўринлардан бирини эгаллайди.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика