RU

Последние новости

12:27"Челси" "Спортинг"дан вингер Кенда ва ҳимоячи Эссугани 74,4 млн еврога сотиб олди  0 12:01"Манчестер Юнайтед" нархи 80 млн евро бўлган ярим ҳимоячига қизиқишда давом этмоқда  2 11:43Элдор Шомуродов: "Рома"дан кетишга яқин эдим, аммо ҳозир барчаси яхши бўлиб кетди"  5 11:38МЮ Германия терма жамоаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:17"Бетис" Антонининг МЮдаги ижарасини бир йилга узайтирмоқчи  2 10:50Олег Зотеeв «Насаф»га қарши ўйин, илк голи ва бўлажак дерби ҳақида фикр билдирди  2 10:23Пролигада дебют қиладиган ФарДУ жамоасининг қайдномаси маълум  2 09:55Бугун ўсмирларимиз Қатарга қарши баҳс олиб боради  1 09:28ЖЧ-2026 саралаш. Бугун кимлар эҳтиёт бўлиб ўйнаши лозим  10 09:00ХХI асрнинг энг яхши ҳимоячилар рейтинги тузилди  21 08:32Трансфермаркт. РПЛдаги футболчиларимизнинг нархида ўзгаришлар бўлдими?  1 08:07Ўзбекистон кубоги. Саралаш учрашувларига қуръа ташланди  9 07:40ЖЧ-2026 саралаш. Терма жамоамизнинг эҳтимолий таркиби маълум  51 05:13ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб борамиз!  43 01:00ФОТО. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3

Хуан Мата: "Футболда бизнесни ёқтирмайман" Новости

Хуан Мата: "Футболда бизнесни ёқтирмайман"

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата испан телевидениясидаги "Salvados" дастури меҳмони бўлди ва замонавий футболда пулнинг ўрни ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Чипталар нархи ҳақида: "Юнайтед" қандай ўйнашини кўриш учун 40 фунт тўлаши керак. Бу у қадар арзон эмас".

"Мен замонавий футболдан нафратланаман!" дейдиган инсонлар ҳақида: "Улар нимани назарда тутаётганини биламан. Сабаби, футбол кўпроқ бизнесга айланиб бормоқда. Хатто, клуб хўжайинлари мухлислардан кўра муҳимроқдек тасаввур уйғонмоқда. Авваллари футболда ҳаммаси бундай эмасди. Омма эътиборини ўзига тортишга уринадиган турли инсонлар ва газеталарнинг таъсири бўлмасди".

Агентлар ҳақида: Менинг агентим - отам. У ҳамиша менинг қизиқишларимга амал қилади. Агентлари шунчаки "қўрқинчли" маслаҳатлар берадиган жамоадошларим бўлган. Мен эшитишим керак бўлган ёшлигимда, ота-оналар фарзандларига қачон тўпни ошириш, қачон эса оширмаслик кераклигини айтишарди. Мен ўртоқларимга уларга жуда ёмон маслаҳатлар беришаётганини айтишга мажбурман. Катта жамоага ўтаётган ҳар қандай футболчи ўзини камида Марадона деб ҳисоблайди. Бу ҳамма билан рўй берадиган ҳолат. Лекин, бугунги кунда мен бу ҳолатни жуда ёш ўсмир ўйинчиларда ҳам кузатаяпман. Ғайриоддий кийимлар кийиб, қиммат машиналарда юриб ўзини ҳудди рок юлдузидек тутаётган болаларни кўряпман... Баъзида уларни четга тортиб икки оғиз гапириш керак. Фақатгина совуққонлик билан қаттиқ ишлашда давом этсагина мана шундай "васвасалар"дан якка ўзи чиқиб кета олади.

Маош ҳақида: "Ўзининг энг юқори даражасида футболда яхши ҳақ тўланмоқда. Бошқа соҳалар билан таққослаганда биз кўпроқ пул топамиз. Бу шунчаки ақлбовар қилмас ҳолат! Футбол оламида мен оладиган маош ўртача ҳисобланади, лекин 99,9 % испанлар ёки бошқа давлатдаги инсонлар буни муносиб "даромад" деб айтишади".

Футбол ҳақида, худди бизнесдаги каби: "Мен футболнинг бизнес томонларини ёқтирмайман. Мен фақатгина ўйнашни, машғулот ўтказишни ва мусобақалашишни ёқтираман. Агар бу бизнеснинг спортдаги ролини камайтирса хурсандчилик билан маошимни қисқартирилишига рози бўламан".


Толибжон Қосимов таржимаси

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика