RU

Последние новости

15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  0 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  11 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  14 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  3 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  3 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  18 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   2

Хосе Мендез: "Осиё чемпионатига энг яхши ҳолатда етиб келишга ҳаракат қиламиз" Новости

Хосе Мендез: "Осиё чемпионатига энг яхши ҳолатда етиб келишга ҳаракат қиламиз"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтказган йиғинга Грузия миллий терма жамоаси билан ўйинлар орқали якун ясади.
Грузинлар билан бўлиб ўтган иккинчи учрашувдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Хосе Мендездан интервью олдик.
"Тошкентдаги ўқув-йиғин машғулотимиз давомида 26 нафар футзалчини кўрдик. Улар менда яхши таассурот қолдиришди.

Грузия терма жамоаси билан ўтказилган ўйинлар Қирғизистонга қарши ўтган баҳслардан кўра менга кўпроқ ёқди. Европа қитъаси вакиллари билан ўйинларда 15 нафар ўйинчи иштирок этди, улар айни пайтда энг яхшилардир. Қирғизистон билан ўйинларда янги тактикада эндигина ўйнашни бошлаган эдик, кечаги ва бугунги ўйинларимиз эса менга жуда ҳам ёқди. Шунга қарамай, қилишимиз керак бўлган ишлар кўп, Осиё чемпионатига қадар максимал даражада тайёргарлик кўришимиз учун вақтимиз бор.

Алоҳида ўйинчиларни кўрсатишни истамасдим, чунки бунга одатланмаганман. Терма жамоага янги қўшилган футзалчилар ҳам яхши таассурот қолдиришди. Масалан, Илҳом Ҳамроев кеча ҳам, бугун ҳам ижобий томонларини намойиш этди.

Дилшод Рахматовнинг жароҳати унга Грузияга қарши ўйнаш имконини бермади. Охирги икки ўйинимизда Рахматовдан ташқари, Артур Юнусов, Мақсуд Файзуллаев ва Дилшод Ирсалиевлар ҳам иштирок эта олишмади. Бу тўрт футзалчи бизнинг асосий ўйинчиларимиздан, лекин уларсиз ҳам Грузиядек кучли рақибни мағлуб эта олганимиз мени хурсанд қилди. Чунки бу нарса бир ёки иккита футзалчига боғлиқ эмаслигимизни кўрсатиб турибди. Ўйлашимча, улар қайтгандан кейин жамоамиз янада кучаяди.

Кейинги режаларимизга келадиган бўлсак, ҳозир йигитларга дам берилади. Чунки биз бир ой давомида йиғин ўтказдик, ҳамма жуда чарчаган. Август ойидан тайёргирликни давом эттирамиз ва Осиё чемпионатига энг яхши ҳолатда етиб келишга ҳаракат қиламиз".
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика