RU

Последние новости

07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  1 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  35 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  57 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  115 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1031 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21

Хорхе Сампаоли: “Бошқаларга қулоқ солсам, банкда ишлашга қолардим” Новости

Хорхе Сампаоли: “Бошқаларга қулоқ солсам, банкда ишлашга қолардим”

2015 йил Чили терма жамоаси билан Америка Кубогида зафар қучган Хорхе Сампаоли йилнинг энг яхши мураббийлари қаторидан ўрин олганди.


У “FIFA.com” сайтига берган интервьюсида Жанубий Америкадаги футбол инсонларининг Европадаги ҳамкасбларига нисбатан тан олишини нега қийинроқ кечиши ва бошқа қизиқарли саволларга жавоб қайтарди.

- Нега Жанубий Америка футболида ишлаётган инсонларга халқаро миқёсда тан олиниш жуда қийин?

- Ҳамма гап ҳар бир ҳудуддан ғолибларга бериладиган овозларнинг сонида. Осиё, Африка ва яна бошқа минтақалар Европа футболи билан кўпроқ боғланган. Жанубий Америка улар учун узоқроқ. Бундай ҳудудларда эътиборни жалб қилиш учун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида “Барселона”ни доғда қолдириш зарур. Чили терма жамоаси билан эришган натижамиз катта қийматга эга. Бу бизга бошқа мамлакатлар кўзига ташланишимизга ёрдам берди.

- Номзодлар орасида борлигингизни билган пайтда қаерда эдингиз?

- Чилида. Бу шок эди, ишонмагандим ҳам. Жуда хурсанд бўлгандим. Негадир хаёлимга футболчилик фаолиятимда бирор нарсага эришишимга халал берган жароҳатлар келди. Ва яна футболчилар – уларсиз ҳеч нарса бундай кўриниш олмасди.

- Бошқа мураббийлардан фарқли равишда сиз деярли профессионал даражада футбол ўйнамагансиз. Футбол муҳити билан тил топишишга қандай эришгансиз?

- Ҳамма нарсага бошқача назар ташлайман. Ўйинчилар суткасига 24 соат футбол ҳақида ўйлашимни билишарди. Шу билан бирга ҳаваскорлар даражасида ўйнагандим. Ҳозир футболда кўплаб муҳим жиҳатлар тўғрисида унутишмоқда, менда уларни тушунтириш яхши кўриниш олади.

- Нега чап қўлингизга “Ҳеч кимни эшитмайман, чунки тақиқланган нарсалар менга ҳаётни ҳис қилишга ёрдам беради” деб ёзув тушириб олгансиз?

- Агар одамлар менга гапирганига қулоқ тутсам, мураббий бўла олмасдим. Футболчилик фаолиятига эга бошқалар билан солиштирганда менда муваффақият учун имконият катта эмасди. Мен раҳбариятга бошқача услуб топишга уриндим. Ўзгаларни тингласам, Касильдада банкда ишлашда қолган бўлардим. Ўзинг истаган нарсани қилиш керак, бошқалар гапирганини эмас. Ҳаётга ҳамиша шундай қараганман. Романтикман – шу сабабли шундай ёзув туширишга қарор қилганман.

- Доим ёш ва муваффақиятга эришиб бўлган, фарқли тарихга эга футболчилар билан ишлаш қандай?

- Ҳар бир ўйинчига алоҳида муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан. Улар турлича. Аммо барча учун футбол қувонч ва завқ олишдир. Улар масъулиятни ўзларига олишлари, ютқазишдан қўрқмасликлари, бор кучини беришларини тушунишларини хоҳлайман. Бу ҳаётдан бошқа нарсалардан ажойиброқ. Чили терма жамоаси футболчилари буни жуда тез англашди ва улар худди ҳаётлари ўйинга боғлиқдек тўп тепишди.

- Чилининг Америка Кубогидаги ғалабаси учун футбол тарафдан қараганда нима қилдингиз?

- Баъзи нарсаларни Марсело Биелса фалсафасидан олганман. Майдонга чиқиб, кескин ва шу билан бирга тўпни кўпроқ назорат қилиб ўйнашга интилдик. Жамоа ишончга эга бўлди, биз ҳар бир ўйинда устунлик қилдик ва шунинг эвазига зафар қучдик. Энди Чили исталган жамоа билан тенгма-тенг тура олади.

- Уч ой олдин лавозимингизни тарк этдингиз. Бу пайтда нима билан машғул бўлдингиз?

- Футбол томоша қилдим. Тўғриси, кўникиш қийин кечди. Аввал бор вақтимни футболга бағишлардим, лекин энди кўпроқ ўйинларни томоша қиляпман. Одамлар билан мулоқотга киришиб, турли чемпионатларни таҳлил қиляпман.

- Бундай вазиятда нима сизни энг кўп безовта қилади?

- Келажагимда эртанги кунга ишончсизлик ёқмайди. Менга боғлиқ гап-сўзлар юрибди, лекин улар шунчаки ёлғон эканига ишончим комил. Мени нима кутаётганини билмайман. Умид қиламан, барчаси яхши бўлади.

- Ҳаётда кечирган нарсалардан келиб чиқиб, бир кун Аргентина терма жамоаси бош мураббийи бўлишни тасаввур қила оласизми?

- Билмайман. Бу менга боғлиқ эмас. Ҳеч бир аргентиналик мураббий терма жамоа билан ишлашдан бош тортмайди. Бу ҳар қандай мутахассиснинг юксак орзусидир. Менга шуни таклиф этишса, бунга йўқ дея олмайман.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика