RU

Последние новости

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Хорижлик посбонлар ишончни қай даражада оқлади? Новости

Хорижлик посбонлар ишончни қай даражада оқлади?

Бу йилги чемпионатимизда фаолият олиб борган хорижлик посбонлар сони 5 нафарни ташкил этди.

Катта эҳтимол билан келаси мавсум легионер дарвозабонлар иштирок эта олмайди. Хўш, мавсум-2015даги чет эллик голкиперлар ишончни қай даражада оқлади? Қуйида шу ҳақда сўз юритамиз.

Евгений Черемесин – “Нефтчи”
Фарғоналиклар қишки йиғин чоғида ўзлари учун мамлакатимиздан муносиб дарвозабонни топа олмагач, россиялик Евгений Черемесинни таклиф қилди. Андрей Фёдоров ушбу посбоннинг имкониятларини жуда яхши билгани боис, у “Рубин”нинг собиқ дарвозабонини қўрқмасдан “Нефтчи”га олиб келди. Бунгача жароҳатдан кейин аста-секин ўзини тиклаб бораётган ва шу билан бирга кам ўйин амалиётига эга бўлган дарвозабон “Нефтчи”га келгач, ўз устида тинимсиз равишда ишлаши натижасида юқори спорт формасига кириб олди. Ушбу трансфер ўзини тўлиқ оқлади десак муболаға бўлмайди. Сабаби Черемесин ўзига билдирилган ишончни суистеъмол қилмади. Аксинча кўплаб учрашувларда хорижлик посбон ўйининг энг яхши футболчиси дея тан олинди. Бу ҳам қайсидир манода фикрларимизни исботлайди. Шу боисдан ҳам мураббийлар унга чемпионатнинг барча учрашувларида тўлиқ ишонди. 30та ўйинни алмаштиришларсиз ўтказган 27 ёшли посбон ўз дарвозасидан жами 30та тўп ўтказиб юборди. Бугунги кунга келиб Женяга Россия премьер лигаси иштирокчиларидан қизиқиш бўлаётгани айтилаётир. Черемесиннинг бу йилги статистикаси шуни кўрсатяптики, 11та ўйинда гол ўтказмаган. 


 
Валерий Фомичев – “Олмалиқ”
“Олмалиқ” устози Игорь Шквирин биринчи даврада ихтиёридаги маҳаллий дарвозабонлардан кўнгли чиқмади шекилли, танаффус пайтида хориждан Фомичёвни таклиф этишга қарор қилди. Аслида белоруссиялик бўлган аммо бугунги кунда Қозоғистон фуқароси ҳисобланадиган Валерий “Олмалиқ”қа келиб жами 8та ўйинда майдонга тушди. Ёдингизда бўлса у чемпионатимиздаги дебют баҳсида қизил карточка олиб, кўпчиликни эътиборини тортганди. Фомичевнинг қуруқ ўйини 1тани ташкил этди. Ўзи иштирок этган 8та учрашувда эса жами 11та гол ўтказиб юборган. Бизнингча хорижлик посбон ўзимизнинг Умид Хонимқуловдан кучли томонларини намойиш эта олмади. 



Александр Меленчук – “Навбаҳор”  
Бундан бир неча йиллар олдин илк бор Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига келиб фаолият юритган украиналик посбон жорий мавсум “Навбаҳор”га кўчиб ўтганди. Рости Меленчук ўтган мавсумларда ўзини ижобий томондан кўрсата олганди. Шу боис бу йил наманганликларнинг таркибига келиб қўшилгач, маҳаллий ишқибозлар бундан хурсанд бўлганди. Аммо Александрнинг “лочинлар” сафидаги фаолияти биринчи даврадан сўнг ниҳоясига етди. Очиғи бундай бўлишини унинг ўзи ҳам кутмаган бўлса керак. 36 ёшли дарвозабонга жарохатлар ҳам қайсидир манода ўзини кўрсатишга имкон бермади. Унинг жорий мавсумдаги статистикасига эътибор қаратадиган бўлсак, 10та учрашувда иштирок этиб, жами 777 дақиқа майдонда харакат қилган. Ўз дарвозасидан эса 12та тўп ўтказиб юборган. Қуруқ ўйин 1та бўлди. Давралар оралиғида “Навбаҳор”га келиб қўшилган асли наманганлик Акмал Ортиқов эса иккинчи даврада ўзини кўрсата олди ва хорижлик посбоннинг ўрнига бежизга келмаганини исботлай олди. 13та ўйин, 19та гол, 3та қуруқ ўйин жами 1170 дақиқа харакат қилган. 



Геннадий Мошняга – “Андижон”
“Андижон” мураббийлари ҳам бу йил асосий эътиборни легионер дарвозабонга қаратди ва 28та баҳсда Геннадийга ишонч билдирди. Молдовалик посбон қисқа фурсат ичида ишончли ўйинлари эвазига маҳаллий мухлисларнинг ёқимтойига айланиб улгурди. Мошняга кўплаб баҳсларда жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди ва “Андижон”нинг кучлилар сафида жон сақлаб қолишида катта ҳисса қўшди дейиш мумкин. Ўртамиёна жамоа сафида ўзини профессионалларча тутди ва маҳаллий посбонларга қайсидир манода ўрнак бўла олди. 30 ёшли Мошняга “Андижон”нинг элитада қолиши маълум бўлгач, чемпионат якунига етмасидан клуб раҳбариятидан руҳсат олиб, ватанига қайтишга қарор қилди. Унинг бу йилги статистикаси эса қуйидагича кўринишда: 28та учрашув, жами 2520 дақиқа, 48та гол, қуруқ ўйинлар сони 6та.  



Андрей Мельничук – “Динамо”
Бир неча йиллардан буён самарқандликлар таркибида фаолият юритиб келаётган дарвозабон ўтган мавсумларда ўзидан илиқ таассурот қолдириб, легионер мақомини оқлаб келаётганди. Аммо жорий мавсум Мельничук негадир ўзига ўхшамади. Аниқроғи легионерларга хос тарзда иштирок этмагандек туюлди. Шунинг учун ҳам мураббийлар Андрейни кўпинча захирага ўтказиб қўйди. Ўтган мавсумларда хорижлик голкипер деярли барча учрашувларда “Динамо” дарвозасини қўриқлаб келганига ўрганиб қолган мухлислар бу йил умуман бошқа Мельничукни кўрди. Аммо шундай бўлсада Андрей маҳаллий посбон Муҳиддин Худоёровдан кам ўйнамади. Эътиборлиси ҳар икки посбон ҳам 16тадан учрашув ўтказган. Янада аҳамиятлиси Мельничук ва Худоёров ўзи иштирок этган ўйинларда умумий ҳисобда ўртача 24тадан гол ўтказган. Хоржлик посбоннинг статистикаси қуйидагича: 16та ўйин, 1363 дақиқа, 24та гол, қуруқ ўйинлар сони 4та. Бундан кўриниб турибдки, Андрей шунга қарамай маҳаллий дарвозабонлар сира қолишмади. 



Исломбек Рустамбеков.  

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика