RU

Последние новости

09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  1 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  0 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  1 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  0 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  5 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  2 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  2 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  3 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  9 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  22 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  14 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  13 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  50

"Хоразм"ни қачон Суперлигада кўрамиз? Жамоага ким ёрдам бермаяпти? Александр Ежов матбуот анжуманида барчасини айтди Новости

"Хоразм"ни қачон Суперлигада кўрамиз? Жамоага ким ёрдам бермаяпти? Александр Ежов матбуот анжуманида барчасини айтди

Про лиганинг 17-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Хоразм" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало ўйин учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Умуман олганда баҳс қизиқарли ўтди. "Олимпик" кучли ва тезкор жамоа ҳисобланади. Улар тез ва қувноқ ўйин кўрсатади. Ишлашда давом этамиз",- дейди Александр Ежов. 

- Жамоа нима сабаб ғалаба учун ўйнамади?

- Бу нима деганингиз? Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Келинг рақибдан келиб чиқиб гапирайлик. 

- "Олимпик" ёш футболчилардан иборат жамоа. "Хоразм"да эса тажрибали ижрочилар кўп...

- Нима биз шунчаки ўйнадикми? "Олимпик" кучли жамоа. Улар бизга бош оғриқ бўла олишди. 

- Бу клубнинг ташкил топганига ҳали бир йил ҳам бўлгани йўқ. Жамоангизда Суперлигада тўп тепган футболчилар бор. Агарда ҳамма мураббийлар "Олимпик" билан дуранг ғалабага тенг, деган фикрни билдираверса футболимиз ҳеч қачон ривожланмайди. Сиз натижадан қониқяпсиз. Дарвозабон тўпни эгаллаб олганида "Олимпик" посбони майдон ўртасида эди. Тўпни ўйинга киритиб тезкор ҳужум бошлаши ва вазият 90 фоиз гол билан тугаши мумкин эди. У ўйинни чўзишга ҳаракат қилди...

- Мен мураббий сифатида майдон четида ўйинни чўзинглар, тўпни ушланглар деган кўрсатмани бермадим. 

- "Хоразм" "Олимпик"ни бемалол ютиб кетишга кучи етарди...

- Жамоа рақиб имкониятидан келиб чиқиб ўйнайди. "Олимпик" жуда кучли жамоа. Мураббийлар, таркибидаги футболчилар сифатли. Ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олганимиз йўқ. Тўғри очко йўқотдик. 

- Қачон бошқа жамоалар ҳам "Хоразм" билан дурангни ғалабага қиёслайди, кучли клуб сифатида тан олади? 

- Яхши савол. Биз ҳам истаймиз. Лекин кўп нарса молиявий ҳолатга боғлиқ. Бизда Про лигадаги кўп жамоалар сингари молиявий имкониятимз юқори эмас. Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қиляпмиз. 

- Жамоага ким ёрдам бермаяпти?

- Қўлдан келганча ёрдам беришяпти. Биз истаган ўйинчини олиб келсак катта пул талаб қилади. Имкониятимиз камлик қилади. 

- Хоразмлик мухлислар жамоани Суперлигада кўришни исташади. Лекин шу темпда кетадиган бўлса, яқин 10 йилда ҳам бунга эришиш қийин бўлиши мумкин. Нима етишмаяпти ёки нима тўсқинлик қилмоқда? "Хоразм" вилоятнинг бош жамоаси ҳисобланади...

- Бу саволга олдин бир неча маротаба жавоб берганман. Мени бошқа инсонлар нотўғри тушунишди. Биз биринчи галда инфратузилмани яхшилашимиз керак. Ўзимизнинг майдонимизга эга бўлишимиз даркор. Лекин бизда бу нарсалар йўқ. Овқатланш таъминоти, клуб базаси, сафарлар, режалаштирилган йиғинлар ҳаммаси жойида ва ўз вақтида ташкил қилиниши лозим. 



- Демак жорий мавсумда жамоа олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилмаган...

- Имкониятимиздан, жамғарган очколаримиздан келиб чиқиб қайси ўринни эгаллашимиз аниқ бўлади. Агар бизда ҳам "Олимпик"даги каби ёшлар бўлганида...

Эътибор беринг ёш бўлишига қарамасдан терма жамоа ўзагини ташкил қилишмоқда. Барчалари номзод футболчилар. 

- Саволим Рўзимбой Аҳмедов ҳақида. У Про лигада жамоанинг тўпурари бўлиб турганди. Ҳужумчи хоразмлик эканлиги маълум. Уни "Динамо"га ўтиши қандай бўлди? 

- "Динамо" ҳужумчига таклиф билан чиқди. Унинг ўзи қолаверса биз ҳам кетишини истамагандик. 

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика