Хоразмлик “Умид ниҳоллари” муносиб кутиб олинди
19 апр 2015 18:57
Новости
Хоразмлик “Умид ниҳоллари” муносиб кутиб олинди
Бир неча кун аввал Сирдарё вилоятида “Умид ниҳоллари” спорт ўйинлари дастуридан ўрин олган футбол турнирининг саралаш ўйинлари ниҳоясига етганди.
Якуний натижаларга кўра тўртта терма жамоа Урганч шаҳрида уюштириладиган республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жумладан, ана шундай шарафга Вали Султонов устозлик қилаётган Хоразм вилояти терма жамоаси ҳам мушарраф бўлди.
Бугун ушбу жамоа Урганч темир йўл шоҳбекатида карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Тантанада қатнашган вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси Ш. Яхшибоев ва бошқалар футболчи ва мураббийларни мусобақанинг ҳал қилувчи босқичи йўлланмасини қўлга киритганлиги билан муборакбод этиб, келгуси баҳсларда ҳам омадлар тилашди.
- Ҳар бир учрашувимиз жуда кескин ва муросасиз кечди, - дейди Хонқа туманидаги 29-сон умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Миржалол Собиров. – Шунга қарамай, кучли тўрт жамоа қаторидан ўрин олишга муваффақ бўлдик. Насиб қилса, воҳамизда бўлиб ўтадиган республика босқичида ғолибликни қўлга киритиш ниятимиз бор.
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ,

Комментарии