RU

Последние новости

19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  0 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  0 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  20 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  10 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  3 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  11 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3

Хоразмдан чиққан миллионер Новости

Хоразмдан чиққан миллионер

У болалигида Миржалол Қосимов ва Анвар Солиевни биларди, холос. Бугун уни бутун Ўзбекистон танийди.

Унинг учун олам фақат Хоразмдан иборат бўлиб, пойтахт нима-ю Тошкент қаерда, билмасди. Аммо, тўсатдан футбол аталмиш мўжиза пайдо бўлди ва фақир оиланинг кенжа фарзандига дунё эшикларини очди...

Жалолиддин Машарипов — ҳаёт синовлари билан анча эрта танишди. У ва акасини боқиш учун отаси узоқ шаҳарларда тер тўкар, тамаки олиб сотган содда ойиси эса бир гал судланиб ҳам чиққанди. Йўқсиллик меҳрга муҳтож бўлажак юлдузни энг керак даврида ота-онадан узоқда тутди. Фарзандларининг келажагини ўйлаган жуфт рус диёрига жўнаб, мусофирчиликнинг қаттиқ нонидан татиб кўришга мажбур бўлади. Бувиси билан яшай бошлаган Жалол уларни соғинар, ўйлаган сари зерикарди. Болакай шунақа пайтларда ўзини футбол билан чалғитди... 

Тошкентга кўчиш

5-синфда ўқиб юрган кезлари интернат жамоаси билан Жиззахдаги турнирга борди. Ўртоғи Жамшид Искандаров билан бирга "Пахтакор" скаутларининг нишонига тушиб қолган Жалолиддин пойтахтга кўчиб ўтди. Бу Машариповлар оиласи учун кутилмаган ва қувончли воқеа эди. Аммо, ҳаёт фақат бахтли кунлардан иборат эмас. Унда муваффақиятга эришиш  учун тақдирнинг синовларини енгиш керак. 

Қийин кунлар

Жалолиддин учун чинакам имтиҳон 18 ёшида "Пахтакор"нинг ўринбосарлар жамоасига олинмаганидан кейин бошланди. Ўшанда мураббийлар Машариповдан футболчи чиқишига ишонишмаган эди. Ярим ҳимоячи бу вазиятда футболдан кетиш ҳақида ҳам ўйлаб кўрди. Чунки ортиқ ҳеч кимга керак бўлмай қолганди. Аммо, барчасини тушунди ва ундан воз кечганларга зўрроқ эканини исботлаш учун ҳаракат бошлади.

Дастлаб, Жиззахнинг "Ғаллаорол"и билан келишди. Бироқ, ёшлар терма жамоаси устози Аҳмаджон Мусаевнинг маслаҳати билан пойтахтга қайтиб, Мочинов бошчилигидаги "Оқ-тепа"га ўтди. Биринчи лигада ўйнаб юрган пайтлари жамоадошлари билан ижарада яшар, уйнинг аҳволи жуда ёмон ҳолатда бўлиб, каламушлардан мунтазам ҳимояланишни талаб қиларди...

У барчасига чидади, барчани енгди. "Пахтакор" уни қайтарди. Вақт ўтиши билан Жалолиддиннинг клубдаги ўрни мустаҳкамланиб бораверди. Бу орада терма жамоа етакчиси бўлиб, легионерга айланди. 10 йил муқаддам Жалолиддиннинг овқатланиш учун пул тополмаган вақтлари ҳам бўлган. Бугун эса миллион доллари бор!

Хулоса

Орамизда бугун ишлари юришмаётган кишилар етарлича. Агар сиз ўзингизни омадсиз деб ҳисобласангиз, 18 ёшида мураббийларнинг "Сендан футболчи чиқмайди" қабилидаги гапини эшитган Жалолиддинни эсланг. У тўхтаб қолмади, ўз устида ишлашда давом этди — юмалоқ тўпга борини берди. Натижа эса ўртада...


Автор :
Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика