RU

Последние новости

21:53Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  1 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  16 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

Хомяков: "АГМК ҳақли ғалабага эришди" Новости

Хомяков: "АГМК ҳақли ғалабага эришди"

"Машъал" бош мураббийи Александр Хомяков АГМК - "Машъал" учрашувидан сўнг ўйин ҳақида фикр билдирди.





Ўйин ҳақида

— Умуман олганда, кўп ҳолларда ўзимизни йўқотиб қўйдик. Тезкор гол урдик, лекин шунга қарамасдан, ўз дарвозамиздан ҳам тўп олиб чиқдик. Қанотларни бой бердик, айниқса, чап қанотни. Учинчи голдан кейин ўйинни қутқаришга интилдик. Бир нечта вазиятларни яратдик. Ўйлайманки, АГМК ҳақли ғалабага эришди ва олмалиқликлар бунга лойиқ эдилар.

— "Машъал" ўтган турда "Насаф"га, бугун эса АГМК қарши ўйнади. Қайси жамоа сизларга кўпроқ муаммо туғдирди?

— Биз ўз ўйинимизни ҳар бир рақиб жамоага қараб шакллантирамиз. Бошқа тарафдан бир нечта муаммоларимиз бор. Ярим ҳимоя чизиғи бизни хавотирга соляпти. Умуман, ҳозир ҳис-ҳаяжондаман ва аниқ тушунтириб беришим қийин. "Насаф" ҳужумкор жамоа, АГМК ҳам. Албатта, бу жамоаларга қарши ўйнаш мураккаб. Афсуски, ҳозирча омад етишмаяпти.

— Айрим маълумотларга қараганда, қишда Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан шартнома тузмагач, қаршиликлар раҳбарияти сиз билан музокара олиб борган экан. Шу ростми?

— Бунақаси мутлақо бўлмаган. Биринчи марта сиздан эшитяпман. 

— "Машъал" билан шартномангиз бор. Кейинги мавсумда ҳам жамоада қоласизми? 

— Раҳбарият ҳамкорликни давом эттирса, қоламан. Узоқ муддатли келишув бор. Барчаси натижага ва раҳбариятнинг қарорига боғлиқ. Ишим қониқтирса, қолдиришади.

— Абдураимов ва Муртозаевнинг кетиши жамоага қандай таъсир кўрсатди?

— Улар "Машъал" учун қўлдан келганича ўйнашди. Ўйлашимча, футболчилар янги босқичга чиқишни хоҳлашди. Ҳаёт шундай, ҳар бир инсон энг яхшисини излашга, ривожланишга интилади. Абдураимов ва Муртозаев юқори даражадаги ўйинчи эди.

— 6 ўйиндан буён гол уролмаётган Чика Оквара бугун ҳам асосий таркибда майдонга тушди. Муборакда ундан кучлироқ маҳаллий футболчи йўқми?

— Ҳа, унда муаммолар бор, лекин у 2 та гол урган. АГМК стандартларда яхши ўйнайди. Уни қўймасак, бурчак тўплари ва жарима зарбаларида қийналиб қоламиз. Унинг бўйи курашларда фаол қатнашишга ёрдам беради. Узун паслар билан ўйнашда айнан ундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Ҳар доим ҳам режаларимиз иш бермайди. Албатта, ҳужумчиларга эътирозларимиз бор. 

— "Машъал" рақибдан келиб чиқиб ўйин қуришини айтдингиз. Шундай жамоалар борки, ўйинни ўзлари назоратга олишади. Муборак жамоаси қачон ўз ўйинини рақибдан келиб чиқмаган ҳолда, ташкил қилади?

— Ҳозир футбол умуман бошқача ўйналяпти. Илгари ўйин қуришда майдон сифати халақит қиларди. Ҳозир эса майдонлар яхши. Энди характер ва хоҳишдан ташқари техник томонларга урғу бериш керак. "Машъал" рақибдан келиб чиқиб ўйнайди. Қайтараман, ҳужумкор футбол кўрсатишни албатта, хоҳлаган бўлардим. Мухлислар ҳам шуни хоҳлашади. Бироқ мавжуд футболчилардан келиб чиқсак, ҳозирча бунинг иложи йўқ. Умид қиламизки, "Машъал" етакчилик қилган даврлар ҳам қайтади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика