RU

Последние новости

12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   0 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  5 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  6 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  49 10:51"Насаф" ОКМК билан дуранг ўйнаб, пешқадамликни бой берган ўйиндан ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  3 10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  3 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  10 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  19 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  5 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  30 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  35

Холмурод Холмуродов: “Ўйин дербига мос бўлади” Новости

Холмурод Холмуродов: “Ўйин дербига мос бўлади”

Бугун, Ғузорда бўлиб ўтадиган воҳа дербиси олдидан “Оқ бўрилар” жамоаси сафида тўп сураётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Холмурод Холмуродов ўз фикрларини қуйидагича билдириб ўтди.
Эслатиб ўтиш жоиз, ушбу футболчи кейинги турларда жароҳати боис, майдонга туша олмаяпти. Шундай бўлса-да, у ўз жамоадошларининг ўтказаётган ҳар бир учрашувларига бефарқ бўлмаяпти. Қолаверса, ўз вақтида мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионати финалида иштирок этган Холмурод Холмуродов “Машъал” шарафини ҳам ҳимоя қилган футболчидир:

-   Бугун воҳа дербисида бир-бирига рўбарў келадиган ҳар икки жамоа мен учун бегона эмас. “Шўртан” ҳам, “Машъал” ҳам яхши жамоалар сирасига киради. Таркиб ҳам кўнгилдагидек шаклланган. Ғузорда ҳам, Муборакда ҳам исталган жамоага қарши мазмунли, чиройли ва кескин курашларга бой ўйин намойиш эта оладиган тажрибали, ёш ғайратли футболчилар гуруҳи жамланган.

Очиғини айтганда, футболдаги дербилар ҳар доим ушбу спорт туридаги баҳсларга ўзгача кескинлик, шижоат бахш этиб келган.

Шу боис бугун мухлислар ҳақиқий дербига гувоҳ бўлишади.Бу “тўқнашув”да қайси жамоанинг ғолиб чиқишига тўхталадиган бўлсак, бу спорт ва унда ҳамиша кучлилар тантана қилиши кузатилган. Шахсан мен, бугун “Оқ бўрилар” ютиши керак деб ўйлайман. Бунга яна бир омил шундаки, биз ўз уйимизда тўп сурамиз. Футболда эса “деворлар ҳам суяйди”, деган нақл бор. Бу бежизга айтилмаганку.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика