Хитойлик футболчи: "Терма жамоа йиғин ўтказгани яхши бўлди"
27 мая 2020 13:17
Новости
Хитойлик футболчи: "Терма жамоа йиғин ўтказгани яхши бўлди"
Хитой терма жамоаси мамлакатдаги коронавирус эпидемиясига қарамасдан йиғин ташкил этди.
Икки ҳафталик йиғин чоғида Хитой терма жамоаси дастлаб "Шанхай СИПГ"га қарши назорат баҳси ўтказиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейинги учрашув эса "Шанхай Шенхуа" билан ўтказилди.
Терма жамоа футболчиси Ян Жунлинг матбуотга берган интервьюсида йиғин анча фойдали бўлганини айтиб ўтди.
- "Эпидемияга қарамасдан йиғин ўтказганимиз яхши бўлди. Чунки анча пайтдан бери терма жамоа йиғилмаганди. Янги мураббий Ли Тие жон койитиб ҳаракат қилмоқда. У жуда ғайратли мураббий. Биз фақат автобусда ниқоб тақдик. Майдонга чиққанда ниқобларнинг кераги бўлмади".
Комментарии