RU

Последние новости

15:50"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин  10 15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  13 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  14 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  1 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  15 13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   2 12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  10 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   44 12:19Остон Ўрунов машғулотларга қайтди  9 11:56"Арсенал" ҳали ҳам фаворит номига лойиқми?  11 10:52"Реал" Трентдан сўнг кейинги йил "Ливерпул"нинг яна бир асосий ҳимоячисини текинга олмоқчи  4 10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  4 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  17 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  1 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  62

Хитой суперкучга айланиб, жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмоқчи (1-қисм) Новости

Хитой суперкучга айланиб, жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмоқчи (1-қисм)

Хитой Халқ Республикаси Раисиҳ Си Цзиньпин мамлакат футболни қайси йўл билан ривожлантирмоқчи.

Баъзида Хитой футболини тозалашдан кўра йўқотиш осонроқ туйилган. Келишилган ўйинларни аниқлаш учун 4 йил тер тўкилган (2009-2013). Ўшанда "Шанхай Шеньхуа" чемпионлик совринидан айрилган, 50 га яқин ҳибслар бўлган, 33 футболчи, ҳакам ва топ менежерлар футболдан бир умрга четлатилган. Жиноий иш деталлари ҳаммани ҳайрон қолдирган - масалан, 2009 йилгача Хитой чемпионатининг 30% учрашуви келишилган бўлган, чунки футболчиларга пул етишмас эди. Ўртача даражадаги футболчи ойига 200 фунт олар эди, битта келишилган ўйиндан эса 5 минг ишлаб олиш мумкин бўлган.

Пора қаршисида ҳеч ким ўзини тутиб тура олмаган. Хитой футбол федерациясининг икки собиқ президенти ва миллий жамоа сардори 10,5 йилга қамалди. Яна тўрт футболчи 6 йилга озодликдан маҳрум этилди ва йирик жаримага тортилди. ЖЧ-2002 да ишлаган ва икки маротаба Осиёда энг яхши деб топилган ҳакам Лю Юн хатто ўлим жазосига ҳукм этилиши мумкин эди. У чемионат ўйинларида етти маротаба пора олган ва энг жиддий бандлар бўйича айбланган, аммо у фақат 5,5 йиллик қамоқ ва 128 минг доллар жарима билан жазоланган.


Хитой терма жамоасида ҳаммаси жуда ёмон эди. Терма жамоага чақирув олиш учун 15 минг доллар тўлашнинг ўзи кифоя эди, захирада ўйинга тушиш 18 минг бўлган. Кўпчиликда бундай пуллар бўлмаган, аммо пули борлар ва нархни биладиганлар - баъзида бу имкониятдан фойдаланишган.

Бундай ифлос тизим билан терма жамоа ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмаслиги аниқ эди. 2013 йилда Хитой бир йўла чўкиб кетди - улар Таиландга 1:5 ҳисобида мағлуб бўлишди. Ўзини хорлангандек ҳис қилган мухлислар учун бу сўнгги томчи эди: Улар стадион ҳудудини тарк этишмади ва автобус йўлини тўсиб, узоқ вақт сўкинишлар билан қўшиқ айтишди. Автобус бир амаллаб йўлга чиқиб олганида, ҳақиқий тартибсизликлар бошланди. Ишқибозлар автомобилларга зарар етакзиб, тош ва шиша идишлар отишди. Натижада 100 киши турли даражадаги жароҳатлар олишди.


Хитойлик футболчилар бир неча кун ўтиб мамлакат олдида ёзма кечирим сўрашди, аммо кеч эди. Гап шундаки, Таиланддан учралган мағлубият ва тартибсизликлар Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг туғилган кунида (60 ёш) содир бўлди. Байрам йўққа чиққанди, аммо мамлакат раҳбари футбол масаласи ечиш кераклигини тушунди.


Си Цзиньпин раҳбар бўлишидан олдин унда 3 та спорт мақсади борлигини айтган: Хитой мундиалда иштирок этиши, мамлакатда ЖЧ ўтиши ва жаҳон чемпионатида ғалаба. Тез орада фантастик вазифа қўишлди - давлат маблағи ёрдамида ички спорт бозорини ривожлантириш ва 12 йилдан сўнг унинг йиллик ҳажмини 800 млрд. долларга чиқариш. Бу жуда кўп эмас, даҳшатли кўп. Жаҳон спорт саноати ҳозирда 145 млрд.га баҳоланади - бу 2025 йил Хитойда режалаштирилганидан 5,5 марта кам.

Си Цзиньпинга бу нега керак? Тушунарли, футбол - ажойиб ижтимоий ускуна, аммо биринчидан, у жуда қимматга тушади, иккинчидан, ислоҳотлар 10-12 йилдан сўнг, ХХРда бошқа раис ишлаётганида (раҳбар кўпида 2 маротаба 5 йилга сайланиши мумкин) фода бериши мумкин. Бу ўзгаришларнинг ягона сабаби оддий: Си Цзиньпин футболни жуда яхши кўради.

Давоми бор

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика