Хитой. "Чанчун Ятаи"да ғалаба, "Бейжинг Гоан" мағлуб бўлди
21 авг 2016 18:55
Новости
Хитой. "Чанчун Ятаи"да ғалаба, "Бейжинг Гоан" мағлуб бўлди
Хитой Суперлигаси. Мусобақа жадвали
Анзур Исмоилов тўп тепаётган "Чанчун Ятаи" клуби ўз уйида "Янбиан"ни қабул қилиб 1:0 ҳисобида зафар қучди. Исмоилов ўйинда тўлиқ ўйнади ва сариқ карточка ишлаб олди. "Чанчун" 16 очко билан мусобақа жадвалининг сўнгги 16-поғонасида бормоқда. Клуб кейинги ўйинни 10 сентябрь куни сафарда "Шандонг Луненг"га қарши ўтказади.
"Чанчун Ятаи" - "Янбиан" 1:0
Гол: Пеи Шуаи 58
Икки нафар ҳамюртимиз ўйнаётган "Бейжинг Гоан" клуби эса сафарда "Жиангсу Сунинг" меҳмони бўлди. Баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Егор Кримец ҳам, Игорь Сергеев ҳам учрашувда тўлиқ ўйнашди. "Бейжинг" 28 очко билан мусобақа жадвалининг 9-поғонасида бормоқда. Клуб кейинги баҳсни 9 сентябрь куни сафарда "Шанхай Ист Эйша"га қарши ўтказади.
"Жиангсу Сунинг" - "Бейжинг Гоан" 2:1
Голлар: Рожер Мартинез 45+3, 76 - Бурак Йилмаз 10
Комментарии