RU

Последние новости

08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  0 08:01Бугун футзал терма жамоамиз дунёнинг энг зўр жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади  1 07:35ЖЧ U-20. Финалчилар маълум  2 03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   4 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  1 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  4 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  6 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  1

Хайрулла Каримов: "Натижа адолатли" Новости

Хайрулла Каримов: "Натижа адолатли"

АГМК жамоаси ёрдамчи мураббийи Хайрулла Каримов "Локомотив" (1:1) билан бўлиб ўтган учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Яхши ўйин бўлди. Бугунги баҳс футбол ишқибозларига ёқди деб ўйлайман. Биринчи бўлим жамоамиз учун қийин кечди. Кубок финалидан кейин футболчилар руҳий тушкунликка тушиб қолгани сезилди. Лекин танаффусдан кейин жамоа ўйинида ўзгариш руй берди. Иккинчи таймда қатор хавфли вазиятлар яратилди. Бугунги рақиб "Локо" ҳам яхши жамоа. Жамоамиз характер кўрсатиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Ўйлайманки, таблодаги 1:1 ҳисоби ўйин мос ва адолатли натижа бўлди. 

Қисқа вақт ичида Лига кубоги ярим финали, кубок финали ва чемпионат доирасидаги баҳс ўтказилди. Тўғри, нафақат жисмоний толиқиш, балки руҳий тарафлама ҳам финалдаги мағлубият ўз таъсирини кўрсатади. Тиғиз тақвим исталган жамоага таъсир қилади. Шунга қарамасдан жамоамиз иккинчи бўлимда ўз ўйинини топиб олиб, мағлубиятни дурангга айлантиришди. 

ОЧЛдан қуруқ қолганимиз қандай таъсир қилди? Барча жамоа халқаро майдонда иштирок этгиси келади. Биз финал орқали ушбу маррани забт этишни кўзлагандик. Бироқ бу насиб этмади. Ўйлайманки, келгуси мавсумда АГМК ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритади, Худо хоҳласа.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика