RU

Последние новости

01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  12 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2

Хави: “Супер ўйин ўтказдик” Новости

Хави: “Супер ўйин ўтказдик”

Осиё чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган “Ал Садд” – “Сепахон” (3:0) ўйинидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Қатар клуби бош мураббийи Хави Эрнандез ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Тан олиш керак, биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади. Рақиб жамоа ҳужумдаги йўлларимизни тўлиқ ёпиб ташлади, ҳимояда бехато ўйнашди. Эрон клуби шубҳасиз мусобақанинг асосий фаворитларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун танаффусда айнан футболчилар руҳияти билан ишлашга ҳаракат қилдим. 

Иккинчи бўлимда бу эса ўзини оқлади. Акрам Афифнинг голидан сўнг, ўйинимизда туб бурилиш кузатилди. Бундан кейинги Ҳасан Ал Ҳайдоснинг кетма-кет урган голлари ўйин тақдирини узил-кесил ҳал қилди. Яратган вазиятларимизга яраша натижага эришдик деб ўйлайман. Ўйинимиздан келиб чиқиб айтишим мумкинки, мусобақадаги гранд жамоаларга бемалол қаршилик кўрсата оламиз”, - дейди Хави. 

Шунингдек, анжуманнинг иккинчи қисмида “Сепахон” устози Амир Галенои ҳам ўйиндан сўнгги фикрлари билан бўлишди.

“Албатта, рақибдан кучли ўйин кутгандик, лекин ҳисоб менимча ўйинга мос бўлмади. Биз шунчаки вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Бунинг устига асосий футболчимиз Суруш Рафиеи кутилмаганда жароҳат олди ва бу кейинги дақиқаларда биз учун минусга ишлади. Асосий вазифам тактикадаги ҳар бир хато устида ишлаш ва йўқотишларни тўлдириш”, - дейди 56 ёшли мураббий. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳдаги кейинги ўйинлар 3 март санасида бўлиб ўтади. Унда “Ал Садд” ўз уйида “Ал Айн”ни, “Сепахон” эса “Ал Насср”ни қабул қилади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика