Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди
31 дек 2025 00:56
Новости
Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди
"Ал Насср" Саудия чемпионатида бу мавсум илк бор очко йўқотди.
12-тур доирасида "Ал Иттифоқ" меҳмони бўлган Роналду жамоадошлари 2:2 ҳисобидаги дурангга рози бўлишга мажбур бўлишди. Мезбонлардан ҳар иккала голни "Ливерпуль"даги ўйинлари билан танилган Вейналдум киритди, меҳмонлардан эса Феликс ҳамда Роналду гол урди. 90+3-дақиқада Кингли Коман устунни пойлади, "Ал Насср" катта устунликка эга бўлганига қарамай ғалаба қозона олмади.
Айни пайтда "Ал Насср" жадвалда 31 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда. "Ал Ҳилол" захирадаги ўйинини ютса, орадаги фарқ иккитага қисқаради.
"Ал Иттифоқ" – "Ал Насср" 2:2
Голлар: Вейналдум 16, 80 – Феликс 47, Роналду 67
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии