RU

Последние новости

02:30Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" 90+11-дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди  0 01:45Лукас Васкес: "Реал" "Атлетико"дан яхшироқ эди"  6 01:10"Барселона" 33 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  2 00:58Европа лигаси. "Аякс" турнирдан чиқиб кетди, "Лацио" кейинги босқичда!  1 00:40Европа лигаси. "Рома" юришини тўхтатди  51 00:12Конференциялар лигаси. "Челси" - "Копенгаген" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 00:06Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Реал Сосьедад" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  3 23:46Германия термасининг Италияга қарши ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди  4 23:25Руни: "МЮдан 10-15 футболчи кетиши керак"  3 22:41Асрор Ғофуров собиқ жамоасига қайтди  3 22:20Суперкомпьютер ЕЧЛ ғолибини тахмин қилди  36 21:38ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 21:12УЕФА Альварес вазияти бўйича баёнот берди  30 20:54"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  6 20:30Владимир Бубанья: "Охиригача "Андижон" жавобини кутдим"  11

Воҳид Холбоев: "Пул йўқ, футболчиларнинг муносабати ўзгармади" Новости

Воҳид Холбоев: "Пул йўқ, футболчиларнинг муносабати ўзгармади"

Теги :  Нурафшон
"Нурафшон" бош мураббийи Воҳид Холбоев Про-лиганинг 24-тури доирасида "Ёзёвон" (6:0) устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўтган уч ўйинда ғалаба қозона олмаганимиз, шунингдек, кетма кет икки марта мағлуб бўлганимиз туфайли йигитларнинг руҳи анчагина тушиб кетганди. Бироқ машғулотлар давомида йигитларнинг руҳини кўтара олдик. Шогирдларим ҳам ютуқни анчагина соғинишганди. Иштиёқ кучлилик қилди ва ғолиб бўлдик. "Ёзёвон" ҳам анчагина кучли жамоа. Уларнинг ўйинлари бугун ўхшамаган бўлса-да, иккинчи ўринда юришибди. Бу бежизга эмас.

Лиганинг 24 тури ортда қолди. Шу орқали биз кўплаб факторларни билиб олдик. Кўп жамоалар фақатгина ўз майдонларида кучли ўйнайди, яъни уй жамоаси. Чунки лиганинг кўплаб жамоаларида стадионнинг аҳволи жуда ёмон. Бизнинг майдонга келганлар эса эркин ўйнайди. Чунки стадионимиз яхши ва чиройли ўйин кўрсатса бўлади.

Пул йўқ бўлса ҳам, футболчиларнинг ўз вазифасига бўлган қарашлари ўзгармаган. Икки марта машғулотда қатнашишмади. Аммо шундан кейин барчаси яхши бўлиб кетди. "Нурафшон" жамоасининг ички ҳаёти анчагина яхши, футболчилар аҳил. Ўша вақтларда кимдир кимдирларнинг гапига қулоқ солиб, барчасини овоза қилиб юборди. Вазифамиз - биринчи ўринни сақлаб қолиш", - деди Воҳид Холбоев.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика