RU

Последние новости

21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  0 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  3 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  5 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  47 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  2 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  8 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0

Водий футболи. Бугун "Нефтчи" ўйнайди Новости

Водий футболи. Бугун "Нефтчи" ўйнайди

Бугун олий лиганинг 25-турида "Нефтчи" клуби Қаршида "Насаф" клуби меҳмони бўлади.
"Нефтчи": Бугун "Насаф"га қарши ўйин

Бугун Фарғонанинг "Нефтчи" клуби сафарда "Насаф" клуби меҳмони бўлади. Андрей Фёдоров бошчилигидаги жамоа айни пайтда 48 очко билан мусобақа жадвалининг 4-поғонасида бормоқда. Кеча ёшлар лигаси доирасидаги ўйинда "Насаф" 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Бугунги баҳс соат 18:00да бошланади.


"Қўқон-1912": Фахрийларимиз саралашдан муваффақиятли ўтишди

Хабарингиз бор, фахрийларимиз Республика биринчилиги саралаш босқичида иштирок этишаётган эдилар. Кеча жамоамиз аъзолари Наманганнинг “Навбаҳор” фахрийларини меҳмонда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муддатидан олдин финал босқичига йўлланма олишди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Шавкат Жўрабоев наманганликлар дарвозасини ишғол этиб, жамоамизга муҳим ғалабани тақдим этди.

Бундан олдинги турда “Қўқон-1912” жамоаси “Марказий” ўйингоҳда Андижон фахрийларини қабул қилиши лозим эди. Аммо меҳмонлар ўйинга келишмагани сабабли фахрийларимизга техник ғалаба ёзилди. Натижада 5 ўйиндан 15 очко жамғарган “Қўқон-1912” фахрийлар жамоаси минтақада биринчи ўринни нақд қилиб қўйишди.

Олдинда яна битта учрашув бор. Аниқроғи, Фарғонада ўзига хос “дерби” бўлиб ўтади. Бироқ бу ўйинда қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар фахрийларимиз пешқдамликни сақлаб қолишади.

Айтганча, бешта ўйинда бешта ғалаба қозонган “Қўқон-1912” фахрийлари ҳали ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборишмади. Тўплар нисбати ҳозирча – 7:0. Бундан ташқари, битта техник ғалаба бор.


"Навбаҳор": Олимпия терма жамоасига ютқаздик

Кеча Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Тошкентда Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

"Жар" стадионида бўлиб ўтган баҳсда Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

"Лочинлар" 25-турни 16 октябрь куни сафарда "Олмалиқ" жамоасига қарши ўтказади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика