RU

Последние новости

21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  180 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  18 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  43 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

“Водий футболи”. Водий жамоалари кубок баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда Новости

“Водий футболи”. Водий жамоалари кубок баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда

Водий футболига оид хабарларни бериб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Машғулотлар “Соғлом авлод” стадионида олиб борилмоқда

Олий лига 12-турида сафарда “Сўғдиёна” устидан қозонилган ғалаба (2:1) “Андижон” учун бу мавсумдаги меҳмондаги илк ютуқ бўлган эди. Шу учрашувдан кейин жамоа Ўзбекистон кубоги 1/8 финал ўйинига тайёргарликни бошлаб юборди. Айни пайтда машғулотлар “Соғлом авлод” стадионида олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Андижон” Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидаги илк учрашувни ўз майдонида ўтказади, рақиб эса Бекободнинг “Металлург” жамоаси.


“Навбаҳор”: Жамоа пойтахтга йўл олди

Наманганликлар режага кўра бугун потахтда йиғилади ва навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлайди. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов МТЖда эканлиги боис, машғулотларни унинг ёрдамчилари Зоҳид Нурматов, Мустафо Байрамов ва Хислат Чилматов ўтказади. Бахтиёр Аъзамовични ҳам Тошкентда эканлигини инобатга олиб айтадиган бўлсак, бош мураббий жамоасининг машғулотларидан хабардор бўлиб боради.
Айтганча, жарохат сабаб сафдан чиққан ҳимоячи Раҳматулло Бердимуродов ҳам ушбу Тошкент йиғинида жамоа сафига келиб қўшилиши кутилмоқда.


“Нефтчи”: Жамоага 11 июнга қадар дам берилган

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси олий лига 12-турида “Олмалиқ”ни мағлуб этган эди. Ана шу учрашувдан кейин жамоага 11 июнга қадар дам берилди. Кичик танаффусдан сўнг жамоа кейинги баҳсга тайёргарликни бошлайди.


“Қўқон-1912”: “Сўғдиёна”га қарши баҳсга Тошкентда тайёргарлик олиб борилмоқда

Қўқонликлар кеча Тошкентда йиғилди ва машғулотларга киришди. 12 июнь куни жамоа Зоминда “Сўғдиёна”га қарши баҳс олиб боради. Бўлажак баҳсга пойтахтда ҳозирлик кўрилмоқда. Рустам Абдуллаев бошқарувидаги жамоа режага кўра эртага Янгиерга йўл олади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика