RU

Последние новости

12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  1 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  18 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  18 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3

"Водий футболи": Бугун тўртта клуб ҳам 14-турни ўтказади Новости

"Водий футболи": Бугун тўртта клуб ҳам 14-турни ўтказади

Бугун олий лигадаги водий клублари 14-турдан ўрин олган ўйинларда иштирок этишади.
"Қўқон-1912": Бакланов билан Отақўзиев Жиззахга бормади

Қўқонликларни бугун сафарда муҳим ўйин кутиб турубди. Аксига олиб таркибда йўқотишлар мавжуд. Хусусан Андрей Бакланов оилавий муаммолари сабабли Жиззахга бормади. Ҳужумчи Носир Отақўзиев эса ўтган учрашувда жароҳатга йўлиқди. Табиийки бу бош мураббий Рустам Абдуллаев олдида бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” ўйини бугун соат 19:00да Жиззахдаги янги стадионда бошланади.


“Нефтчи”: “Бухоро” Фарғонада умуман очко олмаган

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ўз майдонида “Бухоро” клубини қабул қилади.
 
Мурод Исмоилов бошчилигидаги жамоа олий лигада бу мавсум умуман ғалаба қозона олмаган “Бухоро” билан куч синашади.

“Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда ушбу рақибга умуман имконият қолдирмаган. Водийда ташкил этилган 22та баҳснинг барчасида мезбонлар уч очкога эга чиқишган.

“Нефтчи” – “Бухоро” ўйини бугун соат 19:00да “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.


“Андижон”: Самарқандда охирги марта 1993 йил ғолиб бўлганмиз


Бугун “Андижон” клуби Самарқандда “Динамо” клуби меҳмони бўлади. “Бургутлар” 11 очко билан мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда. “Динамо” эса 8 очко билан 14-ўринда.

“Динамо” “Андижон” билан ўз уйида ўтган 19та ўйиннинг 13тасида ғолиб бўлган. 5та учрашувда дуранг қайд этилган. “Андижон” ўз тарихида бир бор (1993 йил) Самрақанддан уч очко билан қайтган. Шундан кейин бўлиб ўтган 17та ўйинда “Динамо” ўз майдонида бу рақибга умуман мағлуб бўлмаган.

“Динамо” – “Андижон” ўйини бугун соат 18:30да “Динамо” стадионида бўлиб ўтади.


“Навбаҳор”: Уйдаги мағлубиятсиз серия давом этадими?


Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бугун ўз майдонида “Шўртан” клубини қабул қилади. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “лочинлар” бу мавсум Наманганда ўтган охирги 6та ўйинда умуман мағлуб бўлишмади. Бугун ҳам мағлубиятсиз серия давом этадими? Буни ўйиндан сўнг билиб оламиз.

Ўтган йилларда ушбу жамоалар ўртасида водийда бўлиб ўтган ўйинларда мезбонлар 5 бор ғалаба қозонишган. 3 бора томонлар дуранг қайд этишган. Битта баҳсда эса “Шўртан” сафарда уч очко қўлга киритган.

“Навбаҳор” – “Шўртан” ўйини бугун соат 18:00да Намангандаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика