RU

Последние новости

00:25А Серияда чемпионлик масаласи ҳал бўлмоқда: "Интер" ёки "Наполи"  6 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  0 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  1 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  73 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  2 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15

"Водий футболи". Бугун "Қўқон-1912" - "Нефтчи" учрашуви Новости

"Водий футболи". Бугун "Қўқон-1912" - "Нефтчи" учрашуви

Бугун Қўқонда водий дербиси бўлиб ўтади.
“Нефтчи”: Жавоҳир Расулов кеча оёғини операция қилдирди
“Насаф”га қарши кечган ойинда оёғининг тизза қисмидан жароҳат олган Жавоҳир Расуловнинг кейинчалик ушбу жароҳат асорати қийнаб келаётганди. Кеча футболчи Тошкентдаги шифохоналарнинг бирида операция столига ётди.
- Яратганга шукр, операция муваффақиятли ўтди. 10 кун давомида ҳассада юраман. Насиб қилса 20 кунда тўп билан ишлаб, умумий гуруҳга қўшиламан дейди - Расулов.

"Қўқон-1912": Бугун дерби
Бугун Қўқонда водий дербиси бўлиб ўтади. Маҳаллий "Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилади. Учрашув соат 18:00 да бошланади.

Ҳозирга келиб “Қўқон-1912” ҳисобида 10 очко, “Нефтчи” ҳисобида эса 26 очко бор. Бугунги ўйинга барча мухлисларни таклиф қилиб қоламиз.

“Навбаҳор”: “Қизилқум”га имконият бой берилди

Кеча олий лиганинг 13-турида Навоийда “Қизилқум” меҳмони бўлган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. “Лочинлар” сафида иккала голга ҳам Мўйдин Мамазулумов муаллифлик қилди. Шу тариқа “Навбаҳор”нинг 3та ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди. Жамоа кейинги турни ўз майдонида “Шўртан”га қарши ўтказади.

“Андижон”: Эртага “Бунёдкор”га қарши ўйин

“Бургутлар” “Бунёдкор” билан 14 бор куч синашишган. “Бунёдкор” 11та ўйинда ғолиблик нашидасини суришган. 3та ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” ўз тарихида бу рақибни умуман енга олмаган. Эртанги баҳс 18:30да “Соғлом Авлод” стадионида бошланади.

“Андижон” 12та турдан сўнг 11 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика