RU

Последние новости

02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  6 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  1 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  32 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  1 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  17 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  9 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  39 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96

Владимир Сало: “Мусобақага таклиф қилишгани учун ташкилотчиларга раҳмат” Новости

Владимир Сало: “Мусобақага таклиф қилишгани учун ташкилотчиларга раҳмат”

CAFA CUP мусобақасининг финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Қирғизистон учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Владимир Сало ўз фикрларини билдирди.

“Четлатиш туфайли биз режалаштирган ўйинимизни эмас бошқа футболни намойиш этдик. Бу бизга ёмон таъсир қилди дея оламан. Мусобақага таклиф қилишгани учун барча ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Тошкентдек ажойиб шаҳарга келиш доим ёқимли.

Мусобақанинг кичик камчилиги деб дастлабки икки ўйиннинг бошланиш вақтини айтган бўлардим. 10:30да ўйнаш биз анча иссиқ бўлди. Қолган жиҳатлар бўйича эса ҳеч қандай эътирозлар бўлгани йўқ. Ҳакамлик ҳам яхши савияда бўлди.

Эндиги режаларимиз ҳақида гапирсам бизнинг жамоага Хитойдан таклиф тушди. У ердаги мусобақада иштирок этамиз.

Таркибимизда Қирғизистон олий лигасида ўйнайдиган футболчилар кўп. “Дордой Динамо” клуби ёшлари сафида ҳам фаолият олиб боришмоқда.

Осиё чемпионатига чиқа олмаганимизнинг сабабларидан бири тайёргарлигимизнинг яхши бўлмаганида. Йиғин ҳам ўтказмай саралашда қатнашдик. Қатар, Уммон ва Ливан каби жамоалар билан гуруҳда ўйнадик. Тан олиш керак бу жамоалар бизнинг савиямиздан юқорироқ эди", - дейди Қирғизистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика