RU

Последние новости

06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  0 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  1 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  9 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  12 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  42 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  156 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3

Виталий Левченко: "Насаф" шахсан мен учун ОФК кубогида ғолиб чиқиш учун асосий фаворит ҳисобланади" Новости

Виталий Левченко: "Насаф" шахсан мен учун ОФК кубогида ғолиб чиқиш учун асосий фаворит ҳисобланади"

Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби жорий мавсум ОЧЛда кўпчиликнинг ҳайратлантира олди.

Гуруҳ босқичида "Шабаб Ал Аҳли", "Ал Ҳилол", АГМК жамоалари қаршилигини енгиб кейинги босқичга йўл олган душанбеликлар плей-оффда "Персеполис" билан тўқнаш келди. 

Душанбедаги марказий стадионда мухлислар қаршисида тенгма-тенг курашлар остида ўтган ўйинда форс клуби кичик 1:0 ҳисобида ғалабани тантана қилиди. Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг украиналик бош мураббийи Виталий Левченко билан кичик интервью ташкил қилдик. 

- Ажойиб атмосфера остида ўтган "Персеполис" билан ўйин ҳақида...

- Ҳақиқатдан ҳам яхши даражадаги ўйин кўрсатдик. Стадионда ажойиб муҳит ҳукмрон бўлди. Ўйинга келсак, биз ўз вазиятларимиздан фойдалана олганимиз йўқ. Яна қаердадир рақиб дарвозабони ўзини кўрсата олди. Айрим паллада маҳорат етишмаслиги панд берди. Аламлиси қўшимча дақиқаларда кераксиз голни ўтказиб юбордик

- Гуруҳ босқичида сенсациялар қайд этган "Истиқлол" "Персеполис"га ҳам ҳақиқий бош оғриқ бўла олди. Нима, деб ўйлайсиз тожик футболининг яширин имкониятлари юзага чиқяптими? 

- Айтганингиздек гуруҳимиз энг кучлиси эди. ОЧЛда илк бор иштирок этаётганимизга қарамасдан гуруҳдан чиқишни уддасидан чиқа олдик. Ушбу натижалар ортида бутун жамоанинг катта меҳнати ётибди. Ҳар бир учрашувда кучли иштиёқ ва хоҳиш билан тўп тепганлари учун йигитларга раҳмат айтаман. Мусобақа бизга олдинга янада кўпроқ интилишимизга ёрдам берди. Тўғри "Персеполис" билан ўйин натижасидан хафамиз. Лекин биз тўғри йўлда эканлигимизга аминман. Олдинга силжиш учун энди бизга нималар зарурлигини биламиз. 

- Ушбу учрашувда "Истиқлол" футболчиларининг жисмоний ҳолати, босимга чидамлилик даражаси яхши эканлигига гувоҳ бўлдик. Тошкентдаги йиғин давомида бу борада хавотирлар юзага келганди. Хўш, бундай масъулиятли баҳсга футболчиларни қандай тайёрладингиз?

- Жисмоний ҳолатимизга келсак, тўғри таъкидладингиз биз ўйинга жуда яхши ҳозирлик кўрдик. Хўжандда йиғин ташкиллаштирдик. Катта жисмоний кучга эга ўзбек клублари билан назорат ўйинларини ўткадик. Шу боис бизга жисмонан толиқиб қолганимиз сезилди. Лекин менга бунинг аҳамияти йўқ эди. ОЧЛга тайёргарлик кўраётганимиз учун натижа устувор ҳисобланмасди. 

- Эртага Қаршининг "Насаф" жамоаси ОФК кубоги Интер Зонал ярим финал босқичида Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" клуби билан ўйнайди. Вакилларимизнинг мусобақада ғолиб чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- "Насаф" шахсан мен учун ОФК кубогида ғолиб чиқиш учун асосий фаворитлардан бири ҳисобланади. Сизларга мухлислик қиламиз ва омад тилаймиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика