Виталий Денисов: "Агар "Зенит" билан кичик тўқнашув бўлса, тезда пенальти қўйишади. Бизга келганда эса ўйланиб қолишади"
16 авг 2015 20:50
Новости
Виталий Денисов: "Агар "Зенит" билан кичик тўқнашув бўлса, тезда пенальти қўйишади. Бизга келганда эса ўйланиб қолишади"
"Биринчи бўлимда бироз ўйинимиз қовушмади. Кейин эса ўзимизга кела бошладик. "Терек" баҳсда иккинчи рақам бўлиши аниқ эди. Устунлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади.
Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнай бошладик, зоналар қидирдик, ҳужумчиларга тўпни яхшироқ етказиб бердик, қанотдан узатмалар бердик. Шкулетич билан бўлган вазият... Ҳакам нима ҳақида ўйлаганини билмайман. "Спартак" - ЦСКА ўйинини мисол қилиб олсак, орқадан берилган зарба учун тезда пенальти қўйилди.
Агар "Зенит" ўйнаса, кичик тўқнашув учун тезда пенальти қўйишади. Бизникилар йиқилса ўйланиб қолишади ва бу атайин бўлмаган, улгурмади каби гаплар... Болалар боғчаси. Одамлар қонунни ўз тарафига буриб олади. Бир хил вазиятда икки хил қарор, баҳоналар топишади. Бу нарса менга ёқмайди ва жаҳлимни чиқаради" - дейди Виталий Денисов.
Комментарии