RU

Последние новости

17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  0 17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  1 16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  9 16:16"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  10 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  10 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  3 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  7 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  17 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  4 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  3

Винфрид Шефер: "Калханоглу янги Озил" Новости

Винфрид Шефер: "Калханоглу янги Озил"

Бу мавсумда бундеслигада бир неча ёш ўйинчилар ўзларини кўрсатишмоқда. Улар орасида Хакан Калханоглу ҳам бор.
Ушбу ёш истеъдод сохиби қисқа муддат ичида футбол жамоатчилигини ўзига қарата олди.
Ямайка терма жамоаси бош мураббийи Винфрид Шефер Калханоглу ҳақида фикр билдираркан, унинг келажаги порлоқ эканини таъкидлаб ўтди.
- Хакан ажойиб ўйинчи. Ундаги ўзига бўлган ишонч ва серғайратлилик менга жуда ёқади. Айниқса, Хакан Калханоглу ижросида жарима тўплари мени ўзига мафтун этган. Ўн тўққиз ёшли йигитчанинг стандартларни бундай ажоиб тарзда амалга ошириши ноодатий ҳодисадир.

Ишонч билан айтишим мумкинки, Калханоглу янги Озилдир. Унга Месут Озил йўлини босиб ўтиши учун яхши бир мураббий керак. Яъни Хакан ўсишдан тўхтаб қолмаслиги лозим. Агар "Гамбург" устози ван Марвейк бу йигитнинг истеъдодини янада ривожлантира олмайдиган бўлса, яхшиси у бирор кучлироқ клуб таркибига ўтиб кетгани маъқул, - деди Шефер.  

Эслатиб ўтишимиз жоиз-ки, Хакан Калханоглу "Гамбург" таркибига ёзда келиб қўшилган эди. Кўрсатаётган ўйини орқали у оз вақт ичида бир неча топ клубларни ўзига қарата олди. Ҳозирда Калханоглуга Европанинг бир қатор етакчи жамоалари қизиқиш билдиришмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика