RU

Последние новости

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  18 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  6 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

Виллаш-Боаш мавсум охирига қадар дисквалификацияга учради ёхуд "Чин юртига саёҳат" Новости

Виллаш-Боаш мавсум охирига қадар дисквалификацияга учради ёхуд "Чин юртига саёҳат"

Ўтган йили ўз трансферлари билан барчани ёқа ушлашга мажбур қилган бу ғайритабиий чемпионат ҳақида энг муҳим воқеаларни ёзамиз.


Хабарингиз бор, ушбу чемпионатдан энди оламшумул трансферларни кутиш ноўрин. Ушбу мамлакатда маҳаллий футболчиларга янада кенгроқ имконият бериш мақсадида хорижлик футболчилар трансферига катта миқдорда солиқ жорий этилди. Эндиликда маҳаллий жамоалар ўз сафига фақатгина тўрт нафар футболчини қўшиб олиш имкониятига эга. Шунда ҳам, асосий таркибга уларнинг уч нафаригина тушиши мумкин. Қўшимча сифатида, уларнинг сафида 23 ёшдан кичик маҳаллий футболчи бўлиши лозим. Ушбу ёзда Суперлига жамоалари оламшумул трансферларни амалга оширишмади. Рубен Кастро, Рикарду Ваш Те, Марио Суарес каби футболчилар бундай статусга тўғри келмайди. Эндиликда "Чин юрти" жамоалари сифатли, аммо у қадар қиммат бўлмаган футболчиларга эътибор қаратмоқда. "Хитойлик футболчилар тайёргарликка қаттиқ эътибор беришади. Бу ердаги лимит футболчиларни эркин бўлишига сабаб бўла олмайди, ҳудди Россияда бўлгани каби", - дейди ҳамюртимиз Одил Аҳмедов. Умуман олганда, Хитой футболи ўсишга ва олдинга қадам ташлашга ҳаракат қилмоқда. Ана энди энг қизиқарли жиҳатларга эътибор қаратамиз.

Энг эски мавзулардан бўлган ҳакамлик масаласи

Хитойда Виллаш-Боаш ҳакамлардан шикоят қилишда давом этмоқда. Чемпионатнинг 26-турида "Шанхай СИПГ" жамоаси "Бейжинг Гоан" устидан ғалаба қозонди. Бироқ, учрашувдаги ҳакамларнинг қарорлари Виллаш-Боашнинг кескин эътирозларига сабаб бўлди. Ҳаттоки, учрашувдан сўнг португалиялик мураббий уларга ташланди. Якунда эса, мамлакат футбол Федерацияси Одил Аҳмедов устозини 8 учрашувга дисквалификация қилди. Эндиликда Халк, Оскар ва Одил Аҳмедов жамоаси чемпионат сўнггига қадар учрашувларни бош мураббийсиз ўтказадиган бўлди.



Халкда ҳаммаси жойида

Қисқача Халк ҳақида. У Шанхайда ёлғиз эмас. Шанхайга у ўзи билан бирга оиласининг барча аъзолари ва яқин дўстларини олиб келган. У ўз интервьюларида "Шанхай СИПГ" билан шартнома имзолаб тўғри қарорга келганини айтиб келади. Бу ерда у бахтлилигини унинг инстаграм саҳифасига жойлаган суратларидан ҳам билиш мумкин. Футбол майдонларида ҳаммаси жойида, дейиш мумкин. Шу вақтга қадар, бразилиялик 24 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 13та тўп киритди. Осиё чемпионлар лигасида эса турнир тўпурари бўлиб турибди ва жамоасини финал томон етакламоқда.



Хитойда Тевесни ёмон кўришади

Тевесда эса аксинча. Аргентиналик ҳужумчига Хитойда осон бўлмаяпти. "Шанхай Шенхуа" жамоасининг янги бош мураббийи Ву Цзиньсу ортиқча вазни сабаб, Тевес ва жамоанинг бошқа юлдузи Фредди Гуаринни асосий таркибга киритмаяпти.

"Мен натижа ва футболчилар учун жавобгар саналаман. Агар, сизлар жамоа муваффақияти учун бор имкониятларни ишга солмасангиз, сизларга жамоанинг асосий таркибида ўрин йўқ. Мен кўплаб юлдузлар билан ишлаганман ва номлар бу ерда рол ўйнамайди", - деди Цзиньсу.

Мурабийнинг бу гапларида асос бордек. Карлитоснинг ҳисобида ҳозиргача 2тагина гол бор (биттаси пенальтидан). Бу юмшоқ қилиб айтганда юқори маош олувчи футболчи учун яхши ҳолат эмас. Қўшимчасига, аргентиналик бу ерда мунтазам равишда жароҳат олиб даволанмоқда.Ўз интервьюларидан бирида маҳаллий футболчиларнинг савияси ҳақида айтган гапи эса, ҳаммасидан ошиб тушди. Унинг бу гапи ижтимоий тармоқларда мухлисларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. Улар Карлосга бу ерга бошқа қайтмасликни маслаҳат беришмоқда.



Монахлар биринчи ғалабага ҳисса қўшишди

"Хенань Цзанье" - Суперлига аутсайдерларидан бири саналади. Агар бир воқеа бўлмаганида, суперлигадаги бу жамоани ҳозир хеч ким эсламаётган бўлар эди. Яқинда жамоа ўз майдонида ўтган учрашувда чемпионатдаги илк ғалабасини қўлга киритди ва бу шунчаки содир бўлмади.

Гап шундаки, "Шандон Лунен" жамоасига қарши уй учрашувининг бошланишига саноқли дақиқалар қолганида, стадионга 15 нафар монах таклиф қилинди ва улар жамоанинг ғалабасига катта ҳисса қўшишди. Қизиқ томони, Хитой футбол Уюшмаси буни тасдиқламади ва жамоа ғалабани ҳеч қандай ташқи кучларсиз ўз маҳорати эвазига қўлга киритганини билдирди.



Қўриқчилар футболчиларни калтаклашди

Яна бир ғаройиб ҳолат. Маҳаллий "Харбин Итен" ва "Юнан Лицзян" жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 2-бўлими бошланишини мухлислар нақд 50 дақиқа кутишди. Кейинчалик маълум бўлишича, бунга "Харбин" футболчиларининг стадион қўриқчилари томонидан калтакланиши сабаб бўлган экан. "Харбин Итен" вакилларининг билдиришича, улар танаффус вақтида кийиниш хонасидаги чироқни ўчиришганидан сўнг, хонага ўнга яқин қўриқчилар кириб келган ва футболчиларни калтаклашган. "Юнан Лицзян" жамоаси эса бу вақтда ҳакамлардан норози бўлиб, уларнинг хонасига бостириб кирмоқчи бўлишган экан. Жамоа аъзоларининг фикрича, қўриқчилар бу борада меҳмонларга ҳалақит бериб қолишган экан. Қизиқарли томони, "Харбин Итен" жамоаси вакиллари 2-бўлимда калтакдан сўнг, қонталаш бўлган аъзоларини кўрсатишмаган. Бундан кўриниб турибди-ки, бу юртда ҳамма футболчилар ҳам симулянт эмас.


championat.com сайтидан Мақсуд Яҳёев таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика