RU

Последние новости

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Виктор Жалилов: “Ўйин ва маҳорат борасида шогирдларим устунликларини намойиш этишди” Новости

Виктор Жалилов: “Ўйин ва маҳорат борасида шогирдларим устунликларини намойиш этишди”

Coca Cola Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Оқ-тепа” (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Виктор Жалилов иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

- Албатта бу футбол ва унда айниқса, кубок баҳсларидан натижани олдиндан айтиш қийин. Олдинги ўйинлардаги натижалардан кейин футболчиларимизнинг руҳий ҳолатлари яхши эмасди ҳамда бу ўйин давомида ҳам сезилиб турди. Шогирдларимни қўллаб-қувватладик, мадад бердик. Шундай бўлса-да, футболчиларда хато қилишдан қўрқиш кузатилди. Аммо барибир, Суперлига ва Про-лига жамоалари ўртасида фарқ бор ва бу якунда урилган голларда ўз аксини топди. 

- Нима учун биринчи бўлимда жамоанинг ўйини унчалик қовушмади? Шунингдек, сербиялик футболчилар нима учун майдонга тушишмади?

- Сербиялик легионерларимизнинг турли даражадаги жароҳатлари борлиги сабабли, майдонга туша олишмади. Шунингдек, Даврон Ҳошимовда ҳам бироз жароҳат бор эди. Шунинг учун таваккал қилишни хоҳламадик ва уларни майдонга туширмадик.

  Биринчи бўлимда ўйин асабий тарзда кечди. Бунга эса таъкидлаганимдек, йигитларнинг руҳий ҳолатлари ҳам ўз таъсирини ўтказди. Шундай бўлса-да, жамоамизда ҳар икки бўлимда ҳам кўплаб хавфли вазиятлар юзага келди,

фақат улардан фойдаланишда йигитлар бироз оқсашди.

Шунингдек, ўйин ва маҳорат борасида ҳам шогирдларим устунликларини намойиш этишди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика