RU

Последние новости

07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  7 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  29 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  24 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  237 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11

Вьетнамдаги мусобақага 6 нафар ёши катта футболчи олиб кетилмоқда Новости

Вьетнамдаги мусобақага 6 нафар ёши катта футболчи олиб кетилмоқда

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамдаги халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида бироз олдин хабар чиқди.

ЎФА расмий сайтида шундай ёзилган: "Бугун 1997 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамда ташкил этилаётган халқаро мусобақага жўнаб кетмоқда.

Равшан Хайдаров бошчилигидаги олимпия терма жамоаси Индонезияда бўладиган Осиё ўйинларида иштирок этиши сабабли Вьетнамдаги мусобақага терма жамоамизни катта мураббий Суннатилла Абдурасулов олиб боради. 2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпиада ўйинларининг саралаш босқичида иштирок этадиган жамоага ушбу икки терма жамоадан номзодлар танлаб олинади".


Демак, Вьетнамдаги мусобақада 1997 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоамиз иштирок этади. Ушбу футболчилар орасидан 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари саралашида иштирок этадиганлар саралаб олиниши лозим.

Энди Вьетнамга кетаётган таркибга ва футболчиларнинг туғилган йилларига эътибор қиламиз:


Ҳамроев Дилшод - 1995
Каримов Сарвар - 1996

Ҳимоячилар:
Алижонов Илҳом - 1998
Абдуллаев Иброҳим - 1996
Исмоилов Эргаш - 1995
Ҳошимов Дониёр - 1998
Насруллаев Шерзод - 1998
Рустамов Ойбек - 1997

Ярим ҳимоячилар:
Исмоилов Аброрбек - 1998
Қодирқулов Санжар - 1997
Азимов Сардор - 1995
Нуруллоев Суҳроб - 1998
Аҳмадов Жаҳонгир - 1998
Тўхтасинов Нурилло - 1997
Икромов Фарруҳ - 1998
Абдуллаев Абдулла - 1997
Йўлдошев Иброҳим - 1999
Амонов Азизбек - 1997

Ҳужумчилар:
Холтўраев Жасур - 1997
Тўраев Акобир - 1996

Мақсад Токиодаги Олимпиада ўйинлари саралашида иштирок этувчи футболчиларни саралаб олиш экан нима учун 1995 ва 1996 йилда туғилган футболчилар ўртоқлик мақомидаги халқаро турнирга олиб кетилмоқда? Рўйхатдаги ёши катта футболчиларга ҳеч қандай ғаразлигим йўқ, кўпини жуда яқиндан танийман. Лекин бундай турдаги мусобақаларда натижа биринчи ўринга чиқмаслиги шарт. Шу боис имкон қадар 1997 ва ундан кейин туғилган футболчиларни мана шундай мусобақаларга олиб бориб уларга қўшимча тажриба ва ишонч бериш керак деб ҳисоблайман.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика