RU

Последние новости

17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  1 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  5 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  1 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  8 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  15 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  36

Вьетнам U-20 термаси устози: "Биз тўплаган 6 очко гуруҳдан чиқишимизни кафолатламайди" Новости

Вьетнам U-20 термаси устози: "Биз тўплаган 6 очко гуруҳдан чиқишимизни кафолатламайди"

U-20 Осиё Кубоги 2-турида Қатар устидан қўлга киритилагн 2:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин Вьетнам ёшлар термаси устози Хоанг Ан Туан ўз фикрлари билан бўлишди.

Бугунги учрашув бўйича фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

– Биринчи навбатда футболчиларни ғалаба билан табриклайман. Биз ушбу учрашувни ғалаба билан якунлаб олдик ва бизнинг кейинги рақиб Эрон терма жамоаси, кейинги рақибга тайёргарлик кўришни бошлашимиз керак.

Кейинги рақибингиз Эрон ҳақида гапириб ўтсангиз?

– Вьетнам терма жамоаси 6 очко тўплаб бўлди ва гуруҳ босқичидаги сўнги учрашув Эронга қарши бўлади, аммо биз тўплаган 6 очко гуруҳдан чиқишимизни кафолатламайди ва шу сабаб Эронга қарши яхши ўйин намойиш этишимиз керак, агар биз гуруҳ босқичидаги сўнги учрашувда очко ишлай олмасак, гуруҳда қолиб кетишимиз мункин, шу сабаб уччинчи тур баҳси биз учун жуда муҳим.



Вьетнам термаси футболчиси Ван Хванг (man of the match)

Бугунги ўйиндаги иштирокингиз ҳақида фикр билдирсангиз?

– Бугун барча йигитлар сўнги дақиқагача майдонда жанг қилишди ва менинг фикримча ғалабага лойиқ эдик.

Бугун Вьетнам учун иккинчи ғалаба бўлди, учрашувдан сўнг футболчиларниг ҳурсандчилиги ва эмоциялари ҳақида айтиб берсангиз?

– Барча йигитлар жуда ҳурсанд, чунки биз бу натижага эришиш учун катта меҳнат қилдик ва қийин йўлни босиб ўтдик.


Абдулвосит Бектемиров ёзиб олди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика