"Вест Бромвич" Шнейдерлен учун 18 млн. фунт таклиф қилди
22 дек 2016 10:45
Новости
"Вест Бромвич" Шнейдерлен учун 18 млн. фунт таклиф қилди
"Вест Бромвич" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Морган Шнейдерлен учун курашга қўшилди.
Клуб францияликнинг харид қилиш учун 18 млн. фунт сарфлашга тайёр. Ярим ҳимоячи МЮда ҳафтасига 120 минг фунт олади, аммо у майдонга тушиш учун маоши камайишига ҳам рози.
Агар трансфер амалга ошса, бу "Вест Бромвич" тарихидаги энг қиммат харид бўлади. Ҳозирча клубнинг энг йирик трансфери Насер Шадли бўлган (13 млн. фунт).
Шнейдерлен жорий мавсумда Премьер-лиганинг 3 та учрашувида майдонга тушди.
Олдинроқ Шнейдерленга "Интер" ва "Эвертон" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Комментарии