RU

Последние новости

00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ла Лига. "Барселона" – "Мальорка" (онлайн ҳисоб)  10 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  0 00:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Астон Вилла"ни қабул қилмоқда, Ҳусанов ўйинни захирадан бошлади (онлайн ҳисоб)  36 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  0 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  2 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  7 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  6 20:15Футзал. Ўзбекистон кубогининг C ва D гуруҳида сўнгги ўйинлар якунланди  0 19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  3

Вернер Бергер: "Андижон" биринчи бўлимда хатоларимиздан фойдаланиши мумкин эди" Новости

Вернер Бергер: "Андижон" биринчи бўлимда хатоларимиздан фойдаланиши мумкин эди"

"Андижон" жамоасининг ўртоқлик учрашувидаги кечаги рақиби "Чиксереда" бош мураббийи Вернер Бергер ўйиндан сўнг фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз қандай? 
- Бу ўйинни бир қанча қисмларга бўлган бўлардим. Биринчи таймда бизда кўплаб муаммолар бўлди. Иккинчи бўлимда эса муаммоларимиз анча бартараф этилди. Биз яхшироқ ўйин кўрсата бошладик. Бизда ҳали яна 3 ҳафта бор. Менимча, бу муддат жамоамизнинг мавсумга тўлиқ тайёргарлик кўришига етарли бўлади. Биз кураш олиб боришимиз керак. Ҳар бир позиция учун курашишга мажбурмиз. Ҳар бир учрашувда ўйинимизни кучайтиришимиз керак. Яхшиҳамки олдимизда мавсумга тайёрланиш учун яна 3 ҳафта вақт бор. Умид қиламанки, жамоа сифатида шаклланишга муваффақ бўламиз.

 - "Андижон" сафида айнан қайси футболчи ажралиб турди?

- Мураббий сифатида ҳеч қачон қайсидир якка футболчи ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Рақиб ўйинини муҳокама қилишни тўғри деб билмайман. Лекин жамоа сифатида яхши ўйин кўрсатяпмиз, дейишим мумкин. Барибир ҳалигача кўплаб элементларда оқсаш ҳолатлари кузатиляпти. Олдиндаги ишлар бўйича позитив кайфиятдаман. Оптимистик ҳолатда фикр билдиряпман ва биз ривожланишимиз керак. Бунинг учун барча имкониятимиз бор. 

- Биринчи бўлимда жамоангизнинг ҳимоясида муаммолар бўлди...

- Албатта, биринчи таймда рақибимиз қўпол хатоларимиздан фойдаланиши мумкин эди ва бу борада устунлик қилдилар. Иккинчи бўлимда ўйинимизни қўлга олдик ва камроқ хатолар қилдик. Ўйинда яхши ва ёмон элементларни кўрдим. Биздан талаб қилинадиган нарса шуларни устида ишлашимиз керак. Яна бир нечта ўртоқлик ўйинлари орқали ушбу хатоларимизни ёпиб кетишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика