RU

Последние новости

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

Вали Келдиев: "Кенжаев "Насаф"да кўпроқ мен билан бирга юрарди" Новости

Вали Келдиев: "Кенжаев "Насаф"да кўпроқ мен билан бирга юрарди"

Камолиддин Кенжаев хайрия акцияси бошланганидан кейин унинг собиқ жамоадошларини ҳам безовта қила бошладик.
Эътиборлиси уларнинг бариси ҳозирча тадбирда иштирок этишга тайёр эканликларини ва Камолиддин учун афсусдалигини билдириб келмоқда.

Бундан 10-12 йил муқаддам Кенжаев эндигина "Насаф"нинг муҳим аъзосига айланиб бораётган  пайтда таркибда у билан бирга тажрибали Вали Келдиев ҳам бирга ўйнаган. Бугунги кунда Машъал ёшлар жамоасида мураббийлик қилиб келаётган собиқ футболчи ҳам 29 ноябрь куни тадбирга бажонидил келишга рози эканлигини билдириб ўтди.

- Ҳа, яқинда "СА" сайтида Камолиддин учун хайрия акцияси бўлаётгани ҳақида ўқидим. Унда кўрсатилган телефон рақамини ҳам ёзиб олганман. Албатта имкони бўлса биз ҳам иштирок этамиз. Кенжаев ажойиб йигит эди. Жуда ҳам камтар. Меҳнаткаш ва шу билан бирга хушчақчақ бола бўлган. Ҳозир ҳам тушкунликка тушмасдан, ҳазиллашиб туради. Минг афсуски унинг футболда ва ҳаётда омади келмади. Эндигина "Насаф"нинг муҳим бир аъзосига айланиб бораётганида кутилмаган автофалокат туфайли шундай ҳолатга тушиб қолди.

- Камолиддин "Насаф"да ўйнаган вақтларида кўпроқ мен билан бирга юрарди. У билан муносабатларимиз ҳамиша яхши бўлиб келган. Укамдек бўлиб қолган. Телефон орқали ёки кўришиб гаплашиб турамиз.

- Агарда ташкилотчилар 29 ноябрь куни Тошкентдаги тадбирга таклиф этишса, боришга тайёрман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди


Буни ҳамма ўқиши шарт! Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз, акцияда иштирок этинг!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика