Буни ҳамма ўқиши шарт! Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз, акцияда иштирок этинг!
25 окт 2014 11:33
Янгиликлар
Буни ҳамма ўқиши шарт! Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз, акцияда иштирок этинг!
Бугунги ёшлар бу футболчи ҳақида билмайдилар. Келинг аввал, Камолиддин Кенжаев ҳақида ахборот бериб ўтсак.
1982 йил, 23 мартда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида таваллуд топган Камолиддин уйидан узоқ бўлмаган, 100 метр наридаги футбол майдонида маҳаллани чангитар эди. У ўрта ҳол оиланинг фарзанди бўлиб, бу йигитга 2000 йил секин аста олий лигада ўз ўрнига эга бўлиб бораётган "Насаф"дан чақирув келади. Бу унинг учун ҳақиқий бахт эди. Қарши марказидан 110 км. узоқликда жойлашган Яккабоғ тумани учун айтмасангиз ҳам бўлаверади. Унинг оёқлари қуёшнинг табиий иссиғида куяётган қумли майдонда пишди.
2002 йил Баҳром Ҳакимовнинг ишончи билан у асосий таркибдан ўрин ола бошлади. 16та жамоа иштирок этган миллий чемпионатимизнинг 12-турида Кенжаев олий лигада дебютини, "Қўқон-1912" жамоасига қарши, Қўқонда ўтказди. Гарчанд дебют омадсиз (0:3) чиққан бўлса-да, Камолиддиннинг ўйинидан мураббий тўлиқ қаноат ҳосил қилди ва у кейинги учрашувларда асосий таркибнинг ўзгартириб бўлмас ҳимоячисига айланди. Фақат 27-турга келиб футболчи 26-дақиқада жароҳат олиб майдонни тарк этади. Шундай бўлса-да, кейинги турга қадар майдонга қайтади ва мавсумни ўзи учун аъло кайфиятда якунлайди. 20 ёшли ҳимоячи учун дебют мавсумда 18та ўйинда иштирок этиш ажойиб натижа эди. Яна ҳам уларнинг барида 90 дақиқа ўйнаган бўлса. Янги мавсумда 27 ўйин, 2та гол. Ўнг қанот ҳимоячиси амплуасида тўп тепадиган футболчи битта ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборди.
Кунлар ўтди, у терма жамоа бош мураббийи назарига тушди. Бу пайтда "Машъал"га омад қуши келиб қўнган, жамоа 2005 йил олий лигада иккинчи ўринни қўлга киритган ҳолда, 2006 йилги ОЧЛ йўлланмасига эга бўлди. Ўша даврни ёдга олсак, Миржалол Қосимов бошчилигида клуб анча кучаяди. "Насаф"дан Зафар Холмуродов ва Камолиддин Кенжаев ижара асосида мавсумни "Машъал"да бошлайдилар. "Машъал"нинг ОЧЛдаги иши юришмагач, Кенжаев ва Холмуродов "Насаф"га қайтадилар, бу орада Камолиддин ўз қишлоғидан уйланади. Келин билан ўртасидаги муносабат жиддийлигидан, икки ёш ортиқ айро юра олмас эдилар. Эҳ муҳаббат, афсуски бу муҳаббатнинг ширин онлари узоққа чўзилмади, ҳа, ҳаёт бешафқат, унинг ўзига яраша оғир сиру-синоатлари бор.
Олий лиганинг 27-тури Кенжаев учун сўнггиси бўлди. Мазкур ўйин қайдномасини эътиборингизга тақдим этамиз.
Афсуски, учрашувнинг 55-дақиқаси Камолиддин Кенжаев учун футболчилик фаолиятидаги энг сўнггиси эканлигини ҳеч ким билмасди...
26 декабрь... Шу куни тунда Тошкентда олий лига совриндорларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтиши керак. "Насаф" таркибида чемпионатнинг бронза медалларини қўлга киритган "Насаф" футболчилари тонгда Қаршида йиғилиб, Тошкент томон йўлга чиқиши керак эди. Ҳамма ўз уйида. Камолиддин ҳам Яккабоғдан эмасми, тонг отишига яқин дўстлари даврасига ошиқди. У янги “Матиз” русумидаги машинасида йўлга чиқди. Бир кун аввал бошланган қор ҳамон тўхтамаган. Кун ғира-шира, тонг отяпти. Бир пайт “Матиз” ёнидан катта юк машинаси тезлик билан ўтиб қолади. Юк машиналарнинг "глюшител"и (тутун пурфагич) ён томонда бўлмайдими, ундан чиққан кучли ҳаво ерга урилади. Кучли босимдан кейин бир талай қор “Матиз”нинг олд ойналарини тўсиб қўяди, бошқарувни йўқотган футболчи машинаси билан йўлдан чиқиб кетади ва тепаликдан бироз пастга тушиб кетади. Қизиғи, унинг ҳеч қаери лат емаган, билакдаги куч ёрдамида ойнани очиб ташқарига чиқади, аммо оёқларини сезмас эди. Унинг ҳаётини ҳал қилувчи дақиқалар ўтаётган бир пайтда, бир енгил машина эгаси Кенжаевни кўриб қолади ва ёрдамга ошиқади. Уни кўтариб машинага ўтказган ҳолда касалхонага етказишди. Бундан хабар топган Рўзиқул Бердиев жамоа сардорлигида "Насаф" футболчилари касалхонага ошиқишади. Шаҳарнинг энг олд шифокорлари тез тиббий ёрдамни кўрсатишади, унинг ҳаёти сақлаб қолинади, аммо... Аммоси шуки, у энди бутунлай ногиронлар аравасига михланади. Эндигина тўйига 6 ой бўлган футбочи ҳали куёвлик бахтига тўймаган, энди-энди терма жамоадан жой олаётган ҳимоячи ҳали Ватан байроғини юқорига хилпирата олмаганди. Унинг учун ҳали ҳаммаси олдинда эди...
Умуртқа поғонаси орқали миядан кишининг барча аъзоларини бошқариб турадиган миллиондан ортиқ майда толаларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси узилмай қолганида футболчининг тикланиб кетиш имконияти ошар экан. Ҳа, энди бу тақдир, ундан қочиб қутула олмайсиз.
Тақдирлаш маросимида "Насаф" футболчиларининг кайфиятлари йўқ, Камолиддин эса ҳали майдонга қайтиш тугул, юра олмаслигини билмасди... Аввалига унга айтишмади, анча вақт ўтди, буни ўзи секин-аста тушуна бошлади. Мен илк маротаба 2007 йил унинг уйига боргандим. Мана 7 йил ўтиб, шу йилнинг февраль ойида яна бир бор Яккабоғга ташриф буюрдим-у, бу футболчи учун битта кичик тадбир ўтказишни ният қилдим. Бу иш борасида баъзи ишлар амалга оширилди, аммо охирига бормади, ўзимни-ўзим койидим.
Яна шуниси мени жуда ҳам таъсирлантирдики, ҳали чақалоқ овози эшитилиб улгурилмаган хонадон эди бу. Ҳамон Камолиддиннинг иззатини жойига қўйиб, бирга ҳаёт кечиряпти. Бундай аёлларга фақат ва фақат раҳмат айтиш лозим, оналик бахтини четлаб ўтиб бўлса-да Камолиддинни деди фақат. Буни икки қатор сўз билан тушунтириб бера олмайман...
Куни кеча "Фэйсбук"да Гейнрих ёзиб қолди:
- Нодир, салом!
- Салом!
- Камолиддин Кенжаевни танийсанми?
- Бўлмасам-чи, яқинда уйига боргандим.
- Кел бир нима ўйлаб топайлик, тадбирга ўхшаган...
- Бажонидил, мен бундан фақат хурсандман!
- Унда ўйиндан кейин гаплашамиз!
Ўйин ҳам ўтди, "Пахтакор" ғалаба қозонди, мағлубиятга учраган бўлса-да, Гейнрихнинг инсонийлигига қойил қолмай иложим йўқ. Кеча у билан кўришгач, баъзи режаларни тузиб чиқдик. Унга кўра Саша олий лигадаги барча жамоа сардорларидан пул йиғади, биз бу томондан тарғибот қиламиз. Умид қиламизки, унда иштирок этадиганлар сони жуда кўп бўлади. Мақсадимиз бита: Камолиддин Кенжаев учун Қаршида битта уй ва шифохонага қатнаб туриши учун битта машина олиш. Мана кўрасиз, бу иш биз, футболчилар, атрофдаги яхшилар ва ўқувчиларимиз томонидан "5" баҳога бажарилади.
Гейнрих билан учрашув якунига етгач, Миржалол Қосимов билан учрашдим. Боиси бу лойиҳада терма жамоамизнинг ҳам ўз ўрни бўлиши керак, қолаверса, Қосимов 2006 йил Кенжаев билан бир жамоа шарафини ҳимоя қилган. Қосимов билан келишдик, "СА"нинг 4 йиллиги 29 ноябрь, соат 12:00да нишонланадиган бўлди. Унда терма жамоамиз аъзолари ҳам иштирок этадилар.
Энди гап бундай, хайрияда иштирок этишни истаганлар, имкониятдан келиб чиқиб қуйидаги рақам билан боғланган ҳолда ўзларининг моддий ёрдамларини кўрсатишлари мумкин:
1 ноябрь куни Яккабоғга бориб, Кенжаев учун махсус ҳисоб рақами очамиз ва ўзининг фирмасига эга бўлган ўқувчиларимиз ёки клуб вакиллари имкониятларидан келиб чиқиб пул ўтказишлари мумкин.
Хорижда истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз Кенжаев учун ўз моддий ёрдамларини пул ўтказиш йўли билан етказишлари мумкин.
Ишончимиз комилки, бу лойиҳани бирорта футболчи рад этмайди! Томчи-томчи бўлиб кўл бўлур деб бежизга айтишмаган, демак бошладик!
Телефон: +99890 988-6755 (соат Тошкент вақти билан 10:00дан 19:00гача қўғироқлар қабул қилинади. Рақам кодини терган тақдирдагина актив ҳолатда бўлади.)
e-mail: asia@championat.asia
Ўз фирмасидан пул кўчирмоқчи бўлганлар учун, 1 ноябрь куни ҳисоб рақамларни келтириб ўтамиз.
Хориждан пул юборишни мақсад қилганлар электрон почтамизга хат ёзсинлар, футболчининг паспорт нусхасини юборамиз.
П.С. Ушбу хабар уч кун давомида сайтда эълон қилиб борилади.

Фикрлар