“Валенсия” Отаменди билан шартнома имзолаганини эълон қилди
06 фев 2014 10:26
Новости
“Валенсия” Отаменди билан шартнома имзолаганини эълон қилди
“Валенсия” клуби “Порту” ҳимоячиси Николас Отамендини сотиб олганини эълон қилди.
Ўйинчининг “кўршапалаклар” билан тузган шартномаси беш йилга мўлжалланган ва 2014 йилнинг 1-июлидан кучга киради.
“Валенсия” 25 ёшли аргентиналик футболчининг трансфери учун 12 миллион евро берган. Бундан ташқари “Порту” бонус сифатида яна 3 миллион евро ишлаб олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, паспорти билан боғлиқ муаммо туфайли Отаменди январда “Валенсия”га ўта олмаганди.
Комментарии