RU

Последние новости

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  11 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Вадим Шодиматов: “Қозонда бори чўмичга чиқади” Новости

Вадим Шодиматов: “Қозонда бори чўмичга чиқади”

“Бунёдкор”- “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Вадим Шодиматов иштирок этди.
– Бугунги ўйин ҳақида нима дейишим мумкин. Қозонда бори чўмичга чиқади, дейишади. Бор гапим шу.

– Мавсумдаги сўнгги учрашувда шогирдларингиз бошқача иштиёқ билан тўп суришлари лозим эди. Ҳар ҳолда бу ўйинга қўқонлик мухлислар ҳам ташриф буюришганди.

– Бу саволни изоҳсиз қолдираман.

– Бугунги учрашувда жамоангиздаги қайси футболчини энг яхшиси деб атаган бўлардингиз?

– Ҳеч қачон ҳеч кимни алоҳида ажаратишни ёқтирмайман. Футбол жамоавий ўйин шундай экан ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам ҳамманинг ҳиссаси бор.

– “Қўқон-1912” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни қачон бошлайди. Жамоада қандай ўзгаришлар бўлиши мумкин?

– Режага кўра, футболчилар 12 декабрь куни йиғилишади. Лекин қандай ўзгаришлар содир бўлиши борасида ҳозир аниқ бир нарса дейишим мушкул. Барчаси клуб раҳбарларининг қарорига боғлиқ.

– Вадим ака сизга катта раҳмат. Соғлиқ саломатлик тилаймиз.

– Ҳаммани мавсум якуни билан табриклайман. ОАВни ўз ўрни бор. Айнан сизлар туфайли футболимиз ёртириб борилмоқда. Келажакда ҳам футболимизни ёритиб боришингизга шубҳам йўқ. Сизлар билан ўйинларимиз ва машғулотларимизни таҳлил этишларингда ҳамкорлик қилишга тайёрман. Яна такрор айтаман фақат таҳлил қилишда ҳамкорлик қиламан. Лекин ножуя танқидлардан фойда йўқ деб ўйлайман.
Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика