RU

Последние новости

13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  0 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  0 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   1 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  5 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  6 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  19 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  28 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  8

Вадим Абрамов: "Яманни "доска"да мағлуб этиб бўлдик, энди майдонда ҳам ютишимиз керак" Новости

Вадим Абрамов: "Яманни "доска"да мағлуб этиб бўлдик, энди майдонда ҳам ютишимиз керак"

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Яман учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов ва Одил Аҳмедов иштирок этишди.

"Барча кимга қарши ўйнашимизни жуда яхши билишади шу боис нима дейишни ҳам билмайман. Барча ўйиннинг аҳамиятини тушуниб турибди. Йигитлар жанговор ҳолатда", - дейди Вадим Абрамов.

"Бош мураббийнинг фикрига қўшиламан барча футболчилар Яман билан баҳс аҳамиятини тушуниб туришибди. Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ", - дейди Одил Аҳмедов.



- Яманни ўрганиб чиқдингиз ва нима сизни ташвишга солмоқда? 

- Яман тартибли ўйнайди, оддий ўйнайди аммо Саудия Арабистонига ва Сингапурга иккита гол уришга эришган. Ҳужумчи тезда олдинга ўтади ва очилади. Оддий ва натижали футбол. Ҳимояда "автобус" қўйишади ва катта куч билан ҳимояланишади. Дарвозабон яхши ўйнайди, омади ҳам келади, омад кучлиларга кулиб боқади.

Бугунги кунда Яманда чемпионат ўйинлари бўлмаяпти, шу боис улар анчадан буён терма жамоада шуғулланишмоқда. Яъни исталган пайтда йиғилиб машғулотлар ўтказишмоқда.

- Рақиблар бизни Купер тактикаси бўйича ўрганган. Эртага бошқача тактикада ўйнаймиз ва бу бизнинг устунлигимиз бўладими?
- Умид қиламанки биз бошқача ўйнаймиз. Аммо айнан қандай ўйнашимизни билмайман. Доскада Яманни мағлуб этиб бўлдик, энди уларни майдонда ютиш қолди холос. Қадрдон деворлар доим ёрдам беришади ва эртага кўплаб мухлислар қаршисида ғалаба қозонишни истайман.


- Эртага Аҳмедов асосий таркибда майдонга тушадими?
- Одил Аҳмедовда кичик жароҳат бор эди. Бугунги расмий машғулотдан кейин буни ҳал қиламиз.

- Сиз учун ҳозир нима муҳим? Натижами ёки чиройли ўйин?
- Бу гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз. Агар яхши ўйнасак очколар ҳам бўлади. Ҳам чиройли ўйин намойиш этиш, ҳам натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

- Агар кейинги босқичга чиқа олсак Осиё Кубогига ҳам йўлланмани қўлга киритамиз. Шу томонлама ҳам босим йўқми?
- Ҳозир фақат Яман ҳақида ўйлаяпмиз. Ундан кейин эса Сингапурга сафар қиламиз. Узоқ парвоздан кейин футболчилар тикланиб ғалаба қозонишлари керак бўлади. Бу ҳам ўзига яраша қийин.

- Купер даврида футболчилар битта қобиқ ичида ўйнашганди, футболчиларни ўша қобиқдан чиқара олдингизми? Ўз услубингизга мослаштира олдингизми?
- Купер ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Ўз фалсафамни йигитларга етказиб беришга ҳаракат қилдим. Олимпия терма жамоаси билан баҳсда нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Эртанги ўйинда ўз футболчиларимга ишонаман.

- Ўз вақтида Саҳоб Жўраев деган ҳимоячимиз бўларди, у тўпни бутун гавдаси билан қайтарарди, керак бўлса юзи билан ҳам тўпни тўсарди. Ҳозир эса бундай ҳимоячи йўқ...
- Қайсидир футболчини битта ўйиндаги яхши ҳаракати ёки битта қўпол хатоси билан баҳолаш тўғри эмас. Масалан, олдинлари Максим Шацких терма жамоада жонини бериб ўйнамайди дейишарди, ҳозирги кунда эса Одил Аҳмедов ҳам танқид остида, ёши ўтиб қолди, яхши ўйнамаяпти дейишмоқда. Аммо ишонтириб айтаманки терма жамоага келган ҳар бир футболчи ғалаба учун борини беради. Футболда кимдир ютади, кимдир мағлуб бўлади. Бу тепада ёзиб қўйилган, битта мағлубият билан ҳаёт тўхтаб қолмайди.




- Бу катта эҳтимол билан сиз учун сўнгги ЖЧ саралаш босқичи, сиз жамоа сардори сифатида йигитларни ўз ортингиздан етаклашга тайёрмисиз?
Одил Аҳмедов:
- Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Терма жамоада доим ғалаба қозонишимни истаганман. Бу ерда ким Жаҳон чемпионатига чиқишни истаса мен ундан 100 фоиз кўп хоҳлаганман. Клубларда совринлар ютганман, аммо терма жамоада ҳозирча ҳеч нима ютганим йўқ. Орзуим терма билан ҳам соврин ютиб ўз музейимга қўшиб қўйиш.

- Фаластин билан ўйиндан кейин йигитлар босим остида қолиб кетишганди. Терма жамоадаги муҳит яхшиландими, йигитлар эртанги баҳсга руҳан тайёрми?
Одил Аҳмедов:
- Терма жамоада доим муҳит яхши бўлган. Ҳар бир мураббийнинг тактикасининг ижобий ва салбий томонлари бўлади. Ҳимоявий ўйин бизга тўғри келмаганлиги туфайли Купер ҳам истеъфога чиқарилди деб ўйлайман.

- Терма жамоа анчадан буён "Бунёдкор"да ўйнаётганди эртага эса баҳс "Пахтакор"да бўлади...
Одил Аҳмедов:
- Яхши футбол ўйин кўрсатиш учун яхши майдон керак. "Пахтакор" стадиони бугунги кунда ўйин ўтказиш учун энг идеал майдон бўлса керак.


Нарзулла Сайдуллаев

Тез орада матбуот анжуманини тўлиқ ҳолда томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Рейтинг: +137   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика