RU

Последние новости

00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  9 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1

Вадим Абрамов: "Ростов" "Женоа"дан кучсиз эмас" Новости

Вадим Абрамов: "Ростов" "Женоа"дан кучсиз эмас"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Элдор Шомуродовнинг "Ростов"дан "Женоа"га ўтганини ва РПЛнинг кучини баҳолади.

"Терма жамоа мураббийи сифатида, мен учун асосийси Шомуродовнинг "Женоа"да ўйин амалиётига эга бўлиши. РПЛ ва Италияга ўхшаган топ чемпионатлар ўртасида катта фарқ бор деб ўйламайман. "Ростов" "Женоа"дан кучсиз эмас. "Интер" ва "Ювентус" каби топ-жамоаларга қарши ўйинлар эса мавсумда унчалик кўп эмас. Агар "Ростов" Европа Лигаси гуруҳ босқичига чиқса, шундай жамоаларга қарши ўйнаши мумкин эди.

Мослашиш жараёни ҳаммада ҳар хил ўтади ва буюк футболчилар доим ҳам бирдан ўйнаб кетишмайди. Ҳар қандай ўйинчига янги лигада мослашиш учун вақт керак. Аммо Элдор "Женоа"да ўйнаши керак деб ҳисоблайман. Унинг камтар йигит эканлиги ҳақиқат, бу унга ҳалал бериши мумкин. Аммо итальянлар - хушмуомала одамлар, уларнинг тили эса унчалик қийин эмас. Трансферга келсак мен бу борада у билан гаплашмадим. У терма жамоага келиши керак. Унинг чиптаси 5-сана учун. У кела оладими ёки йўқ, буни билмайман.

Ўзбекистонда ҳам сифатли ўйинчилар борлигини вақт кўрсатади. Биз Россия билан терма жамоа даражасида учрашишимиз керак, шунда ҳамма бу ерда футбол билан ҳаммаси жойида эканлигига амин бўларди. Маҳсулот юзи кўрсатилади дейдилар. "Пахтакор" "Спартак" (0:4) билан муваффақиятсиз ўйнади, аммо бу тасодиф. Агар улар яна бир бор учрашишса, умуман бошқача ўйин бўлади", - дейди Абрамов.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика